Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាន់នីសាក   អាយ៉ាត់:
۞ لَّا خَيۡرَ فِي كَثِيرٖ مِّن نَّجۡوَىٰهُمۡ إِلَّا مَنۡ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوۡ مَعۡرُوفٍ أَوۡ إِصۡلَٰحِۭ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ ٱبۡتِغَآءَ مَرۡضَاتِ ٱللَّهِ فَسَوۡفَ نُؤۡتِيهِ أَجۡرًا عَظِيمٗا
Садақа қилишгами, шариат ва ақлга тўғри келадиган бирон яхшиликками ёки талашиб-тортишаётганлар ўртасидаги низони ислоҳ этишгами чорлаш бўлмаса, шунчаки одамларнинг кўнглини кўтариб, хурсанд қилиб қўядиган кўп қуруқ гаплардан яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ. Аллоҳ ризосини истаб, шу ишларни қилган одамга эса яқинда улуғ савоб ато этурмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَمَن يُشَاقِقِ ٱلرَّسُولَ مِنۢ بَعۡدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ ٱلۡهُدَىٰ وَيَتَّبِعۡ غَيۡرَ سَبِيلِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ نُوَلِّهِۦ مَا تَوَلَّىٰ وَنُصۡلِهِۦ جَهَنَّمَۖ وَسَآءَتۡ مَصِيرًا
Ҳақиқат аниқ-тиниқ кўриниб бўлганидан кейин ҳам яна Пайғамбарга қарши чиқиб, хилоф қилган ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга кетган кимсани ўз ҳолига қўйиб қўямиз. Қасддан ҳақдан юз ўгиргани боис, унга тавфиқ бермаймиз. Кейин эса уни жаҳаннамга киритамиз ва дўзах ўтида ёниб азобланади. Нақадар ёмон оқибат!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُۚ وَمَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلَۢا بَعِيدًا
Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Мушрик дўзахда абадий қолади. Ширкдан бошқа гуноҳларни Ўзи истаган бандаси учун Ўз фазлу марҳамати ила кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирган бўлса, демак, у ҳақиқатдан узоқ-узоқларга улоқиб кетибди. Чунки у яратувчи билан яралмишни тенглаштириб қўйди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِن يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦٓ إِلَّآ إِنَٰثٗا وَإِن يَدۡعُونَ إِلَّا شَيۡطَٰنٗا مَّرِيدٗا
Ўша мушриклар Аллоҳни қўйиб, Лот, Уззо каби фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган санамларга ибодат қиладилар. Аслини олганда улар Аллоҳга итоат қилишдан бош тортган, ҳеч қандай яхшилиги бўлмаган шайтонга сиғинадилар. Чунки санамларга ибодат қилишни уларга айнан шу шайтон буюрган.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّعَنَهُ ٱللَّهُۘ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنۡ عِبَادِكَ نَصِيبٗا مَّفۡرُوضٗا
Шунинг учун Аллоҳ уни Ўзининг раҳматидан қувди. Шунда шайтон қасам ичиб Парвардигорига деди: "Бандаларингдан маълум қисмини ўзимга ажратиб олиб, уларни ҳақиқатдан адаштираман.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَأُضِلَّنَّهُمۡ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمۡ وَلَأٓمُرَنَّهُمۡ فَلَيُبَتِّكُنَّ ءَاذَانَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ وَلَأٓمُرَنَّهُمۡ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلۡقَ ٱللَّهِۚ وَمَن يَتَّخِذِ ٱلشَّيۡطَٰنَ وَلِيّٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِ فَقَدۡ خَسِرَ خُسۡرَانٗا مُّبِينٗا
Уларни Сенинг тўғри йўлингдан оздираман, залолатни бўяб кўрсатадиган ёлғон ваъдалар билан хомхаёлларга мубтало қиламан, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаромга айлантириш учун уларни чорваларнинг қулоқларини кесишга буюраман, Аллоҳ яратган нарсаларни асл табиатидан ўзгартириб-бузишга чорлайман". Ким шайтонни ўзига дўст тутиб, унга итоат этса, у аниқ-тиниқ зиёнга учрабди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَعِدُهُمۡ وَيُمَنِّيهِمۡۖ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا
Шайтон уларга ёлғон ваъдалар беради. Уларни пуч орзуларга ишонтиради. У берган ваъдалар саробдан бошқа нарса эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أُوْلَٰٓئِكَ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُ وَلَا يَجِدُونَ عَنۡهَا مَحِيصٗا
Шайтоннинг йўлига эргашиб, аврашларига алданган ана ўшаларнинг борар жойи дўзахдирки, ундан қутулиш йўлини асло топа олмаслар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• أكثر تناجي الناس لا خير فيه، بل ربما كان فيه وزر، وقليل من كلامهم فيما بينهم يتضمن خيرًا ومعروفًا.
Одамларнинг аксар махфий суҳбатларида яхшилик йўқ. Аксинча, гуноҳ бўлиш эҳтимоли бор. Бундай суҳбатларда яхшилик бўлиши жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат.

• معاندة الرسول صلى الله عليه وسلم ومخالفة سبيل المؤمنين نهايتها البعد عن الله ودخول النار.
Пайғамбар алайҳиссаломга қарши чиқиш ва мўминлар йўлига юрмасликнинг оқибати Аллоҳдан узоқлашиш ва дўзахга киришдир.

• كل الذنوب تحت مشيئة الله، فقد يُغفر لصاحبها، إلا الشرك، فلا يغفره الله أبدًا، إذا لم يتب صاحبه ومات عليه.
Ҳамма гуноҳлар Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси остида. Истаган бандасини кечириб юбориши мумкин. Фақат ширк келтирган одам тавба қилмасдан ўлиб кетса, уни ҳеч қачон кечирмайди.

• غاية الشيطان صرف الناس عن عبادة الله تعالى، ومن أعظم وسائله تزيين الباطل بالأماني الغرارة والوعود الكاذبة.
Шайтоннинг мақсади одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишдан қайтариш. Бу йўлда у қўллайдиган энг катта воситалардан бири ёлғон ваъдалару сароб орзулар билан ноҳақликни бўяб кўрсатишдир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាន់នីសាក
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ