Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់វ៉ាគីអះ   អាយ៉ាត់:
يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ
Атрофларида ёш болалар ҳар доим хизматга шай бўлиб турадилар. Улар ҳеч қачон қаримайдилар, ўлмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ
Жаннатдаги ҳеч қачон тугаб қолмайдиган оқар булоқдан олинган майли косалар, кўзалар ва косаларни айлантириб турадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ
Улар шу дунёнинг майига ўхшамайди. Уни ичган кишининг боши оғримайди. Ақли ҳам кетмайди, жойида тураверади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
Болалар жаннатийлар учун истаган меваларини ҳам тинимсиз айлантириб турадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Иштаҳалари тусаган қуш гўштини ҳам айлантириб турадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَحُورٌ عِينٞ
Улар учун жаннатда оҳу кўзли ҳурлар ҳам бор.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ
Худди садаф ичидаги яширин дурдек.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Бу нарсаларга дунёда қилиб ўтган солиҳ амалларининг мукофоти сифатида ноил бўладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا
Жаннатда ёмон сўзни ҳам, гуноҳ бўладиган гапни ҳам эшитмаслар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا
Фаришталарнинг уларга салом беришларини ва бир-бирларига салом беришларинигина эшитарлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг Аллоҳ наздидаги мартаба-мақомлари нақадар юксак!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ
Ҳеч бир озори йўқ тикансиз бутазорларда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ
Қатор тизилган бананзорларда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ
Ёйилган, ҳар доим тураверадиган сояда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ
Ҳеч қачон тўхтаб қолмайдиган оқар сувларда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ
Ҳеч қачон камайиб қолмайдиган мўл-кўл меваларда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ
Улар ҳеч қачон тугаб қолмайдилар. Уларнинг бирон мавсими йўқки, ўшанда бор бўлиб, қолган пайтда йўқ бўлсалар. Истаган пайтларида у мевалардан тановул қиладилар. Уларни олишдан ҳеч ким қайтармайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ
Сўрилар устига баланд қилиб тўшалган кўрпачаларда.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ
Дарҳақиқат, Биз мазкур ҳурларни одатдагидек туғилиш, ўсиб-улғайиш орқали эмас, дафъатан, жаннат аҳлига хос қилиб яратдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا
Уларни олдин ҳеч ким тарафидан тегилмаган бокиралар қилдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
عُرُبًا أَتۡرَابٗا
Ёшда ҳам, ҳусну латофатда ҳам бир-бири билан баробар, ўз жуфтлари учун севимли ҳурлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Бу ҳурларни номаи аъмолини ўнг қўли билан олиб, бахт-саодатга ноил бўлган ўнг тараф эгалари учун яратганмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Улар олдинги пайғамбарларнинг умматларидан ҳам бир жамоа.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Охирги уммат бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан ҳам бир жамоа.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ
Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ
Жуда иссиқ эсадиган самум ва ўта қайноқ сув ичрадирлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ
Қоп-қора тутундан иборат соя остидалар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ
Эсиши ёқимли ҳам эмас, кўриниши чиройли ҳам эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ
Улар шу азобга йўлиқишларидан олдин дунёда маишатпараст эдилар. Шаҳватларидан, орзу-ҳавасларидан бошқа ғамлари йўқ эди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ
Аллоҳга куфр келтириш, бутларга ибодат қилиш каби гуноҳларни саркашлик билан давом қилаверардилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Улар қайта тирилишни инкор этиб, масхара, мазахлар қилиб: "Ўлиб, тупроқ ва чириган суякка айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми?", дер эдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Биздан олдин ўлиб кетган ота-боболаримиз ҳам қайта тириладиларми?
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор этаётганларга айтинг: "Олдинги одамлар ҳам, кейинги одамлар ҳам
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Шак-шубҳасиз, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун тўпланажаклар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• العمل الصالح سبب لنيل النعيم في الآخرة.
Охиратдаги неъматларга солиҳ амал билан эришилади.

• الترف والتنعم من أسباب الوقوع في المعاصي.
Маишатпарастлик, дунё неъматларига муккадан кетиш одамни гуноҳлар лойига ботириб қўяди.

• خطر الإصرار على الذنب.
Гуноҳни тез тўхтатмасдан саркашлик билан давом эттиравериш ўта хатарли.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់វ៉ាគីអះ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ