Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: នួហ   អាយ៉ាត់:

Нуҳ

គោល​បំណងនៃជំពូក:
بيان منهج الدعوة للدعاة، من خلال قصة نوح.
Нуҳ қиссаси орқали даъватчиларнинг даъват йўли баён қилиняпти.

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦٓ أَنۡ أَنذِرۡ قَوۡمَكَ مِن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Аллоҳ таолога ширк келтираётган қавмини Аллоҳнинг оғриқли азобидан огоҳлантириши учун Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَ يَٰقَوۡمِ إِنِّي لَكُمۡ نَذِيرٞ مُّبِينٌ
Нуҳ қавмига деди: ”Эй қавм, мен сизларга юборилган огоҳлантирувчиман. Аллоҳга тавба қилмасангизлар, сизларни аламли азоб кутиб турганидан очиқ огоҳлантираман”.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُ وَأَطِيعُونِ
Менинг огоҳлантиришларим сизларга қуйидагиларни айтишимни тақозо қилади: "Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар, Ундан қўрқинглар, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилинглар! Шу билан бирга менинг ҳам буйруқларимга бўйсунинглар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَغۡفِرۡ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَيُؤَخِّرۡكُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمًّىۚ إِنَّ أَجَلَ ٱللَّهِ إِذَا جَآءَ لَا يُؤَخَّرُۚ لَوۡ كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
Юқоридагиларга амал қилсангизлар, Аллоҳ таоло бандалар ҳуқуқига тааллуқли бўлмаган гуноҳларингизни афв этади. Ўзи билган муайян муддатгача қавмингиз умрини узайтиради. Токи, шу йўлда собит экансизлар, ерда умргузаронлик қиласизлар. Бироқ ўлим келса, асло кечиктирилмайди. Билганларингизда эди, Аллоҳга иймон келтириб, ширку залолатингизга тавба қилишга ошиққан бўлар эдингизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوۡتُ قَوۡمِي لَيۡلٗا وَنَهَارٗا
Нуҳ деди: ”Парвардигорим, мен кечаю кундуз тинмасдан қавмимни Сенга ибодат қилишга ва Сени ягона илоҳ деб билишга чақирдим”.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَلَمۡ يَزِدۡهُمۡ دُعَآءِيٓ إِلَّا فِرَارٗا
Менинг даъватим уларга кор қилмади. Аксинча, мен даъват қилган нарсадан нафратланиб, янада узоқлашиб кетдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِنِّي كُلَّمَا دَعَوۡتُهُمۡ لِتَغۡفِرَ لَهُمۡ جَعَلُوٓاْ أَصَٰبِعَهُمۡ فِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَٱسۡتَغۡشَوۡاْ ثِيَابَهُمۡ وَأَصَرُّواْ وَٱسۡتَكۡبَرُواْ ٱسۡتِكۡبَارٗا
Мен уларни гуноҳлари кечирилишига сабаб бўладиган амалларга, яъни, Сенгагина ибодат қилишга, Сен ва Пайғамбарингга итоат қилишга чақирганим сайин мени эшитмаслик учун бармоқлари билан қулоқларини беркитиб, кўрмаслик учун юзларини кийимларига ўраб олдилар ва ширкларида давом этавердилар. Менинг даъватимни қабул қилишдан ва унга бўйсунишдан ўзларини катта олдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ثُمَّ إِنِّي دَعَوۡتُهُمۡ جِهَارٗا
Эй Парвардигорим, кейин мен уларни ошкора даъват қилишга ўтдим.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ثُمَّ إِنِّيٓ أَعۡلَنتُ لَهُمۡ وَأَسۡرَرۡتُ لَهُمۡ إِسۡرَارٗا
Сўнгра уларни овозимни кўтариб ҳам, махфий тарзда ҳам, паст овозда ҳам даъват қилдим. Хуллас, турли хил йўллар билан даъват қилиб кўрдим.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَقُلۡتُ ٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ إِنَّهُۥ كَانَ غَفَّارٗا
Уларга шундай дедим: ”Эй қавм, Парвардигорингизга тавба қилиб, мағфират тиланглар. Аллоҳ таоло тавба қилган бандаларини мағфират қилувчи Зотдир”.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• خطر الغفلة عن الآخرة.
Охиратдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли.

• عبادة الله وتقواه سبب لغفران الذنوب.
Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан қўрқиш гуноҳлар кечирилишига олиб боради.

• الاستمرار في الدعوة وتنويع أساليبها حق واجب على الدعاة.
Даъватда бардавом бўлиш ва турли хил услубларни қўллаш даъватчилар зиммасидаги бурч ва вазифадир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: នួហ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ