وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان


وه‌رگێڕانی ماناكان ئایه‌تی: (111) سوره‌تی: سورەتی یوسف
لَقَدۡ كَانَ فِي قَصَصِهِمۡ عِبۡرَةٞ لِّأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِۗ مَا كَانَ حَدِيثٗا يُفۡتَرَىٰ وَلَٰكِن تَصۡدِيقَ ٱلَّذِي بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَتَفۡصِيلَ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ
Пайғамбарлар ва уларнинг умматлари, хусусан, Юсуф алайҳиссалом ва унинг оға-инилари ҳақидаги қиссаларда ақл эгаларига бир ибрат бор эди. Бу қиссаларни сўзлаётган Қуръон тўқилган гап эмас, балки, ўзидан олдинги Аллоҳ тарафидан нозил қилинган самовий китобларни тасдиқлаб келган ва ҳамма ҳукмларни, шариатларни тафсилоти билан айтган ҳамда иймон келтирган қавмни эзгулик сари бошлайдиган бир раҳмат бўлган фойдали китобдир.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• أن الداعية لا يملك تصريف قلوب العباد وحملها على الطاعات، وأن أكثر الخلق ليسوا من أهل الهداية.
Бандаларнинг қалбини ўзгартириш, уларни тоат сари буриб юбориш даъватчининг қўлидан келмайди. Кўп одамлар ҳидоят топмайдилар.

• ذم المعرضين عن آيات الله الكونية ودلائل توحيده المبثوثة في صفحات الكون.
Борлиқдаги Аллоҳ таолонинг якка-ягона эканига далолат қилувчи оят-аломатлардан юз ўгирганлар қораланяпти.

• شملت هذه الآية ﴿ قُل هَذِهِ سَبِيلِي...﴾ ذكر بعض أركان الدعوة، ومنها: أ- وجود منهج:﴿ أَدعُواْ إِلَى اللهِ ﴾. ب - ويقوم المنهج على العلم: ﴿ عَلَى بَصِيرَةٍ﴾. ج - وجود داعية: ﴿ أَدعُواْ ﴾ ﴿أَنَا﴾. د - وجود مَدْعُوِّين: ﴿ وَمَنِ اتَّبَعَنِي ﴾.
"Шу йўлимдир" оятида даъватнинг айрим рукнлари баён қилинди. Маслакнинг борлиги, унинг илмга асослангани, даъватчи ва даъватга қулоқ солаётганларнинг ҳам мавжудлиги ана шулар жумласидандир.

 
وه‌رگێڕانی ماناكان ئایه‌تی: (111) سوره‌تی: سورەتی یوسف
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

داخستن