وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان


وه‌رگێڕانی ماناكان ئایه‌تی: (89) سوره‌تی: سورەتی المائدة
لَا يُؤَاخِذُكُمُ ٱللَّهُ بِٱللَّغۡوِ فِيٓ أَيۡمَٰنِكُمۡ وَلَٰكِن يُؤَاخِذُكُم بِمَا عَقَّدتُّمُ ٱلۡأَيۡمَٰنَۖ فَكَفَّٰرَتُهُۥٓ إِطۡعَامُ عَشَرَةِ مَسَٰكِينَ مِنۡ أَوۡسَطِ مَا تُطۡعِمُونَ أَهۡلِيكُمۡ أَوۡ كِسۡوَتُهُمۡ أَوۡ تَحۡرِيرُ رَقَبَةٖۖ فَمَن لَّمۡ يَجِدۡ فَصِيَامُ ثَلَٰثَةِ أَيَّامٖۚ ذَٰلِكَ كَفَّٰرَةُ أَيۡمَٰنِكُمۡ إِذَا حَلَفۡتُمۡۚ وَٱحۡفَظُوٓاْ أَيۡمَٰنَكُمۡۚ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
Эй мўминлар, дилларингизда қасд қилмасдан, шунчаки тилингиздан чиққан қасамларингиз учун Аллоҳ сизларни жазоламайди. Дилларингизда қасд қилиб, кейин бузсангиз, ўшанда жазолайди. Бузган қасамингиз учун каффорат тўласангиз Аллоҳ унинг гуноҳини ўчиради. Каффорат тўлаш уч хил бўлади. Юртингиздаги одамлар истеъмол қиладиган ўртача таомлар билан ўнта мискинни тўйдириш ё уларга урфдаги кийимларни олиб бериш ёки бир мўмин қулни озод қилиш. Бу уч нарсага қурби етмаган одам уч кун рўза тутиш билан каффорат тўлайди. Эй мўминлар, бузган қасамингизнинг каффорати мана шулардир. Қасамларингизни эҳтиёт қилиб, ёлғон қасам ичишдан, ҳуда-беҳудага қасам ичаверишдан ва унга вафо қилмасликдан сақланингиз. Яхшиликларни қилаверингиз. Бузган қасамларингиз учун Аллоҳ баён қилганидек каффорат тўлангиз. Аллоҳ сизларга ҳалол ва ҳаромни ажратиб берувчи ҳукмларини баён қилади. Шоядки, билмаган нарсаларингизни билдирган Аллоҳга шукр қилсангизлар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• الأمر بتوخي الطيب من الأرزاق وترك الخبيث.
Ризқнинг покизасини олиб, нопокини тарк қилишга буюриляпти.

• عدم المؤاخذة على الحلف عن غير عزم للقلب، والمؤاخذة على ما كان عن عزم القلب ليفعلنّ أو لا يفعلنّ.
Кимдир бир ишни қиламан ёки қилмайман, деб қасам ичиб, кейин уни бажармаса, Аллоҳ унга шунчкаки тил билан айтгани эмас, дилида ҳам борлигига қараб жазо беради.

• بيان أن كفارة اليمين: إطعام عشرة مساكين، أو كسوتهم، أو عتق رقبة مؤمنة، فإذا لم يستطع المكفِّر عن يمينه الإتيان بواحد من الأمور السابقة، فليكفِّر عن يمينه بصيام ثلاثة أيام.
Баржарилмаган қасамнинг каффорати ўн мискинни тўйдириш ё кийдириш ёки бир мўмин қулни озод қилиш. Каффорат тўлаётган одам бу уч ишдан бирини қилишга қодир бўлмаса, уч кун рўза тутсин.

• قوله تعالى: ﴿... إنَّمَا الْخَمْرُ ...﴾ هي آخر آية نزلت في الخمر، وهي نص في تحريمه.
Ароқ ҳақидаги мазкур оят ароқ борасидаги охирги оят бўлиб, ароқнинг ҳаромлигига далилдир.

 
وه‌رگێڕانی ماناكان ئایه‌تی: (89) سوره‌تی: سورەتی المائدة
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

داخستن