وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان


وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: سورەتی الرحمن   ئایه‌تی:

ар-Раҳмон сураси

لە مەبەستەکانی سورەتەکە:
تذكير الجن والإنس بنعم الله الباطنة والظاهرة، وآثار رحمته في الدنيا والآخرة.
Инсу жинга Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний неъматларини ҳамда дунё ва охиратдаги раҳматини эслатиш.

ٱلرَّحۡمَٰنُ
Меҳрибон. Раҳмати бепоён.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ
Инсонларга Қуръонни ёдлашини ҳам, тушунишини ҳам қулай қилиб ўргатди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ
Инсонни расо қилиб яратди. Шаклини гўзал қилди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ
Унга қалбидаги гапларни айта олишни, ёза олишни ўргатди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ
Қуёш ҳам, ой ҳам аниқ ўлчаб қўйилган. Ўта пухта ҳисоб билан юрадилар. Токи одамлар йиллар сонини ва ҳисобни билиб турсинлар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ
Юрмайдиган, жилмайдиган ўт-ўланлар ҳам, дов-дарахтлар ҳам Аллоҳга сажда қиладилар, бўйсунадилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ
Самони заминга бир шифт қилиб ердан баланд кўтарди. Замин узра адолатни ўрнатди. Бандаларини ҳам шунга буюрди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ
Эй инсонлар, тош-тарозида ҳаддингиздан ошиб, тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам хиёнат қилмаслигингиз учун Аллоҳ адолатни ўрнатди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ
Ўзаро адолат билан ўлчанглар. Тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам бировнинг ҳақини уриб қолманглар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ
Заминни махлуқотлар қўним топишлари учун ўшаларга мослаб қўйди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ
Унда мевали дарахтлар ҳамда ичидан хурмо меваси чиқадиган гулкосали хурмо дарахтлари бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ
Заминда гуруч ва арпа каби сомонли донлар ҳамда хушбўй ҳид таратувчи райҳонлар бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ
Одам алайҳиссаломни пишган лой каби овоз чиқарадиган қуруқ лойдан яратди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ
Жинлар отасини эса тутунсиз оловдан яратди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ وَرَبُّ ٱلۡمَغۡرِبَيۡنِ
Қишин-ёзин қуёшнинг икки чиқадиган тарафининг ҳам Парвардигори, икки ботадиган тарафининг ҳам Парвардигори.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• كتابة الأعمال صغيرها وكبيرها في صحائف الأعمال.
Амалларнинг кичиги ҳам, каттаси ҳам номаи аъмолга ёзиб борилади.

• ابتداء الرحمن بذكر نعمه بالقرآن دلالة على شرف القرآن وعظم منته على الخلق به.
Меҳрибон Аллоҳнинг неъматларини бирма-бир санаш асносида Қуръонни биринчи ўринга қўйгани унинг нақадар шарафли ва ўта улкан неъмат эканини кўрсатиб турибди.

• مكانة العدل في الإسلام.
Оятлар Исломда адолатнинг нақадар юксак мақомда эканини ифодалаяпти.

• نعم الله تقتضي منا العرفان بها وشكرها، لا التكذيب بها وكفرها.
Аллоҳнинг неъматлари уларга куфр келтириш ва уларни ёлғонга чиқаришни эмас, аксинча, уларни таниш ва уларга шукр қилишни тақозо этади.

مَرَجَ ٱلۡبَحۡرَيۡنِ يَلۡتَقِيَانِ
Тузли денгиз билан ширин сувли дарёни учрашадиган қилиб аралаштирди. Инсон кўзи уларни бир-бирига аралашиб кетгандек кўради.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
بَيۡنَهُمَا بَرۡزَخٞ لَّا يَبۡغِيَانِ
Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, бири иккинчисига ўта олмайди. Ширин сувли дарё ширин сувлигича, тузли денгиз эса тузлигича қолаверади.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يَخۡرُجُ مِنۡهُمَا ٱللُّؤۡلُؤُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Бу икки денгиз-дарёдан катта ва кичик дурлар чиқади.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَلَهُ ٱلۡجَوَارِ ٱلۡمُنشَـَٔاتُ فِي ٱلۡبَحۡرِ كَٱلۡأَعۡلَٰمِ
Денгизларда баланд тоғлардек сузиб юрадиган кемалар ҳам ёлғиз Аллоҳнинг тасарруфидадир.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
كُلُّ مَنۡ عَلَيۡهَا فَانٖ
Ер юзидаги ҳамма халойиқ ҳалок бўлади. Бунга шак-шубҳа йўқ.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَيَبۡقَىٰ وَجۡهُ رَبِّكَ ذُو ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Эй Пайғамбар, Буюк, олийжаноб, бандаларига фазлу марҳаматли Парвардигорингизнинг Ўзигина боқий қолур. У Зот ҳеч қачон фоний бўлмас.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يَسۡـَٔلُهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ كُلَّ يَوۡمٍ هُوَ فِي شَأۡنٖ
Самолардаги фаришталар ҳам, ердаги инсу жин ҳам ўз эҳтиёжларини Аллоҳдан сўрайдилар. У Зот ҳар куни бандаларининг иши билан бўлади. Тирилтиради, ўлдиради, ризқ беради. Ва ҳоказо...
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سَنَفۡرُغُ لَكُمۡ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ
Эй инсу жинлар, яқинда сизларни ҳисоб-китоб қилиш учун бўшаймиз. Ўшанда ҳар бир инсу жин қилган амалига яраша жазо ёки мукофотини олади.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ إِنِ ٱسۡتَطَعۡتُمۡ أَن تَنفُذُواْ مِنۡ أَقۡطَارِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ فَٱنفُذُواْۚ لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلۡطَٰنٖ
Аллоҳ Қиёмат куни жин ва инс жамоаси тўпланган пайтда шундай дейди: "Эй жин ва инс жамоаси, агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кетишга бирон туйнук топа олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Бу ишни бир куч-қувват ва ҳужжатсиз ҳаргиз қила олмассизлар. Сизларда бу нарсалар қаёқдан ҳам бўлсин?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يُرۡسَلُ عَلَيۡكُمَا شُوَاظٞ مِّن نَّارٖ وَنُحَاسٞ فَلَا تَنتَصِرَانِ
Эй инсу жинлар, устингизга тутунсиз олов алангаси ва оловсиз тутуннинг ўзи юборилур. Ундан қутула олмассизлар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَإِذَا ٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ وَرۡدَةٗ كَٱلدِّهَانِ
Фаришталар тушиши учун само ёрилиб, мой каби қизариб қолганида.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُسۡـَٔلُ عَن ذَنۢبِهِۦٓ إِنسٞ وَلَا جَآنّٞ
Мана шу буюк кунда инсон ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмайди. Чунки Аллоҳ ҳаммасини билади.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يُعۡرَفُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ بِسِيمَٰهُمۡ فَيُؤۡخَذُ بِٱلنَّوَٰصِي وَٱلۡأَقۡدَامِ
Қиёмат куни жиноятчилар ўзларига хос белгилари билан ажралиб турадилар. Уларнинг юзлари қорайиб, кўзлари эса кўкариб кетган бўлади. Пешоналари билан оёқлари бир қилиниб, дўзахга улоқтириладилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• الجمع بين البحر المالح والعَذْب دون أن يختلطا من مظاهر قدرة الله تعالى.
Тузли денгиз билан ширин сувли дарёнинг бир жойда бўла туриб, аралашиб кетмаслиги қудрати илоҳийянинг бир кўринишидир.

• ثبوت الفناء لجميع الخلائق، وبيان أن البقاء لله وحده حضٌّ للعباد على التعلق بالباقي - سبحانه - دون من سواه.
Ҳамма халойиқ фонийдир. Боқийлик эса ёлғиз Аллоҳга хос. Бу нарса бандани боқий Зот билан янада кўпроқ боғланишга, У Зотдан бошқасига юкунмасликка ундайди.

• إثبات صفة الوجه لله على ما يليق به سبحانه دون تشبيه أو تمثيل.
Оятларда Аллоҳнинг Юз сифати борлиги ўз исботини топиб турибди. Бу сифатни У Зотнинг Ўзигагина лойиқ сифат, деб билиш ҳамда шу сифатга кўра Аллоҳни кимгадир ўхшатмаслик ёки тенг кўрмаслик лозимдир.

• تنويع عذاب الكافر.
Кофирга бериладиган азоб хилма-хил бўлади.

فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Уларга зуғум билан шундай дейилади: "Жиноятчилар у дунёда ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу. Уни ўз кўзлари билан кўриб турибдилар. Энди инкор қила олмайдилар".
تەفسیرە عەرەبیەکان:
يَطُوفُونَ بَيۡنَهَا وَبَيۡنَ حَمِيمٍ ءَانٖ
Жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида бориб-келиб юраверадилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَلِمَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ
Парвардигори ҳузурида туришдан қўрқиб, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар учун икки жаннат бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
ذَوَاتَآ أَفۡنَانٖ
Бу икки жаннатнинг катта-катта мевали шох-новдалари бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ تَجۡرِيَانِ
Бу икки жаннатда сувлари оқиб турадиган икки булоқ бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهِمَا مِن كُلِّ فَٰكِهَةٖ زَوۡجَانِ
Иккисида ҳар бир мевадан икки нави бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشِۭ بَطَآئِنُهَا مِنۡ إِسۡتَبۡرَقٖۚ وَجَنَى ٱلۡجَنَّتَيۡنِ دَانٖ
Астарлари шойидан бўлган кўрпачаларда ястаниб ўтирадилар. Икки жаннатдан териб олинган мевалар уларга яқин жойга олиб келиб қўйилади. Улардан туриб ҳам, ўтириб ҳам, ёнбошлаб ҳам олаверадилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهِنَّ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Жаннатларда ўз жуфтларидан бошқага қиё ҳам боқмаган жононлар бор. Турмуш қуришларидан олдин уларга бирон инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
كَأَنَّهُنَّ ٱلۡيَاقُوتُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Улар гўзаллик ва ранги тиниқликда ёқут ва маржонларга ўхшайдилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ
Парвардигорига итоат этиш билан яхшилик қилган одамнинг мукофоти Аллоҳ уни яхшилаб тақдирлашидир.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ
Мазкур икки жаннатдан қуйироқда яна икки жаннат бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
مُدۡهَآمَّتَانِ
Икки жаннат ҳам тўқ яшил рангда
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ نَضَّاخَتَانِ
Бу икки жаннатда жуда қаттиқ отилиб турадиган, суви ҳеч қачон тугаб қолмайдиган икки булоқ бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فِيهِمَا فَٰكِهَةٞ وَنَخۡلٞ وَرُمَّانٞ
Бу икки жаннатда кўп мевалар, катта хурмо ва анорлар бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• أهمية الخوف من الله واستحضار رهبة الوقوف بين يديه.
Аллоҳдан қўрқиш ва У Зотнинг қўл остида туриш даҳшатини тасаввур қилиш ўта аҳамиятли.

• مدح نساء الجنة بالعفاف دلالة على فضيلة هذه الصفة في المرأة.
Жаннатдаги аёлларни поклик сифати билан мақташ аёл киши учун бу сифат фазилат эканидан далолатдир.

• الجزاء من جنس العمل.
Жазо ёки мукофот қилмишга қараб бўлади. Ҳар ким экканини ўради.

فِيهِنَّ خَيۡرَٰتٌ حِسَانٞ
Бу жаннатларда хуш хулқли, гўзал юзли жононлар бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
حُورٞ مَّقۡصُورَٰتٞ فِي ٱلۡخِيَامِ
Ўзини асраб, чодирлардан чиқмаган ҳурлар бор.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Никоҳланишларидан олдин уларга бирон инсон ҳам, жин ҳам тегинмаган.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ رَفۡرَفٍ خُضۡرٖ وَعَبۡقَرِيٍّ حِسَانٖ
Яшил ғилофли ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястаниб ўтирадилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
تَبَٰرَكَ ٱسۡمُ رَبِّكَ ذِي ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Буюк, бандаларига фазлу марҳаматли Парвардигорингизнинг номи улуғ ва эзгуликларга тўла бўлди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• دوام تذكر نعم الله وآياته سبحانه موجب لتعظيم الله وحسن طاعته.
Аллоҳнинг неъматларини ва оятларини ҳар доим мунтазам эслаб туриш У Зотни улуғлаш ва У Зотга мукаммал тарзда тоат-ибодат қилишга олиб боради.

• انقطاع تكذيب الكفار بمعاينة مشاهد القيامة.
Кофирлар Қиёмат даҳшатларини кўрганларидан кейин уни ёлғон дейишдан тўхтайдилар.

• تفاوت درجات أهل الجنة بتفاوت أعمالهم.
Жаннат аҳли ҳам амалларига қараб даражаларга бўлинадилар.

 
وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: سورەتی الرحمن
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

داخستن