Check out the new design

وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: هود   ئایه‌تی:
وَيَصۡنَعُ ٱلۡفُلۡكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَيۡهِ مَلَأٞ مِّن قَوۡمِهِۦ سَخِرُواْ مِنۡهُۚ قَالَ إِن تَسۡخَرُواْ مِنَّا فَإِنَّا نَسۡخَرُ مِنكُمۡ كَمَا تَسۡخَرُونَ
У кемани ясар экан, қавмидаги зодагонлар ёнидан ўтаётиб, уни масхара қилсалар: «(Бугун) сиз бизни масхара қилаётган бўлсангиз, (эртага) биз сизни худди сиз масхара қилганингиздек, масхара қилурмиз», деди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ مَن يَأۡتِيهِ عَذَابٞ يُخۡزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيۡهِ عَذَابٞ مُّقِيمٌ
(Нуҳ яна деди): «Бас, яқинда кимга шарманда қилгувчи азоб келишини ва кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олурсиз».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَ أَمۡرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ قُلۡنَا ٱحۡمِلۡ فِيهَا مِن كُلّٖ زَوۡجَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِ وَأَهۡلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيۡهِ ٱلۡقَوۡلُ وَمَنۡ ءَامَنَۚ وَمَآ ءَامَنَ مَعَهُۥٓ إِلَّا قَلِيلٞ
Токи Бизнинг фармонимиз келиб, ердан фавворалар отилгач, дедик: «Унга оилангни ва ҳар (жонивордан) бир жуфтдан чиқар. Ким ҳақида олдин гап ўтган бўлса, ўша бундан мустасно. Иймон келтирганларни ҳам (чиқар)». Унга жуда оз одам иймон келтирганди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
۞ وَقَالَ ٱرۡكَبُواْ فِيهَا بِسۡمِ ٱللَّهِ مَجۡر۪ىٰهَا وَمُرۡسَىٰهَآۚ إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ
У деди: «Унга мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи билан бўлур. Албатта, Парвардигорим Кечиримли ва Раҳмли Зотдир».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَهِيَ تَجۡرِي بِهِمۡ فِي مَوۡجٖ كَٱلۡجِبَالِ وَنَادَىٰ نُوحٌ ٱبۡنَهُۥ وَكَانَ فِي مَعۡزِلٖ يَٰبُنَيَّ ٱرۡكَب مَّعَنَا وَلَا تَكُن مَّعَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Кема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилгинам, биз билан бирга (кемага) мингин, кофирлар билан бирга қолмагин!»
تەفسیرە عەرەبیەکان:
قَالَ سَـَٔاوِيٓ إِلَىٰ جَبَلٖ يَعۡصِمُنِي مِنَ ٱلۡمَآءِۚ قَالَ لَا عَاصِمَ ٱلۡيَوۡمَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِ إِلَّا مَن رَّحِمَۚ وَحَالَ بَيۡنَهُمَا ٱلۡمَوۡجُ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُغۡرَقِينَ
Деди: «Мени сувдан асраб қоладиган бирон тоққа чиқиб оламан». Деди: «Бугун Аллоҳнинг амридан бирон сақловчи йўқдир. Аллоҳ раҳм қилган кишиларгина бундан мустасно». Уларнинг ораларини тўлқин тўсди ва у ғарқ бўлгувчилардан бўлди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَقِيلَ يَٰٓأَرۡضُ ٱبۡلَعِي مَآءَكِ وَيَٰسَمَآءُ أَقۡلِعِي وَغِيضَ ٱلۡمَآءُ وَقُضِيَ ٱلۡأَمۡرُ وَٱسۡتَوَتۡ عَلَى ٱلۡجُودِيِّۖ وَقِيلَ بُعۡدٗا لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ
«Эй ер, сувингни ют, эй осмон, ўзингни тут», дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди. (Кема) Жудий (тоғи)га жойлашди ва «Золим қавмга ҳалокат бўлсин!» дейилди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَنَادَىٰ نُوحٞ رَّبَّهُۥ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ٱبۡنِي مِنۡ أَهۡلِي وَإِنَّ وَعۡدَكَ ٱلۡحَقُّ وَأَنتَ أَحۡكَمُ ٱلۡحَٰكِمِينَ
Нуҳ Парвардигорига нидо қилиб деди: «Парвардигорим, ўғлим аҳли оиламдандир. Албатта, ваъданг ҳақдир. Сен ҳакамлар ҳакамисан».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
 
وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: هود
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

وەرگێڕان: تیمی ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان بە هاوكاری كۆڕگەی بانگەوازی لە ڕەبەوە و كۆڕگەی خزمەتگوزای ناوەڕۆکە ئیسلامیەکان بە زمانەکان.

داخستن