Check out the new design

وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: الزخرف   ئایه‌تی:
وَٱلَّذِي نَزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَنشَرۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ تُخۡرَجُونَ
Шундай Зотки, осмондан ёмғир ёғдириб, у билан ўлик шаҳарни жонлантирдик. Сизлар ҳам мана шундай чиқариласизлар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَٰجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡفُلۡكِ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مَا تَرۡكَبُونَ
Шундай Зотки, жуфтларнинг ҳаммасини яратди. Сизлар учун кема ва чорва ҳайвонлардан минадиган уловлар қилиб берди.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
لِتَسۡتَوُۥاْ عَلَىٰ ظُهُورِهِۦ ثُمَّ تَذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ رَبِّكُمۡ إِذَا ٱسۡتَوَيۡتُمۡ عَلَيۡهِ وَتَقُولُواْ سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُۥ مُقۡرِنِينَ
Токи уларнинг устларига ўрнашиб, кейин Парвардигорингизнинг неъматларини эслайсизлар. Унинг устига ўрнашиб, шундай дейсизлар: «Бизга шуни бўйсундириб берган Зот ҳар қандай нуқсондан Покдир. Биз бунга қодир эмас эдик.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَإِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ
Ва, албатта, биз Парвардигоримизга қайтгувчилармиз».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَجَعَلُواْ لَهُۥ مِنۡ عِبَادِهِۦ جُزۡءًاۚ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَكَفُورٞ مُّبِينٌ
Улар Аллоҳ учун Ўзининг бандаларидан бир қисмини ажратдилар. Албатта, инсон очиқ нонкўрдир.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
أَمِ ٱتَّخَذَ مِمَّا يَخۡلُقُ بَنَاتٖ وَأَصۡفَىٰكُم بِٱلۡبَنِينَ
Ёки Ўзи яратган нарсалардан қизларни олиб қолиб, сизларга ўғилларни саралаб бергандир?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحۡمَٰنِ مَثَلٗا ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٌ
Улардан бирига Раҳмон учун мисол қилган нарсаси ҳақида хушхабар келса, ғазабланиб, юзи қорайиб кетади.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
أَوَمَن يُنَشَّؤُاْ فِي ٱلۡحِلۡيَةِ وَهُوَ فِي ٱلۡخِصَامِ غَيۡرُ مُبِينٖ
Зийнат ичра катта қилинадиган ва жанжал пайтида очиқ бўла олмайдиганми?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَجَعَلُواْ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ ٱلَّذِينَ هُمۡ عِبَٰدُ ٱلرَّحۡمَٰنِ إِنَٰثًاۚ أَشَهِدُواْ خَلۡقَهُمۡۚ سَتُكۡتَبُ شَهَٰدَتُهُمۡ وَيُسۡـَٔلُونَ
Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни қизлар, деб билдилар. Уларнинг яратилишига гувоҳ бўлганмидилар?! Бу гувоҳликлари, албатта, ёзиб қўйилади ва улар масъул бўладилар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
وَقَالُواْ لَوۡ شَآءَ ٱلرَّحۡمَٰنُ مَا عَبَدۡنَٰهُمۗ مَّا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَخۡرُصُونَ
Дедилар: «Агар Раҳмон истаганида биз уларга ибодат қилмаган бўлар эдик». Уларда бу ҳақда ҳеч қандай билим йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
أَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُمۡ كِتَٰبٗا مِّن قَبۡلِهِۦ فَهُم بِهِۦ مُسۡتَمۡسِكُونَ
Ёки ундан олдин уларга бир китоб берганмизми? Ва улар уни маҳкам тутиб олганларми?!
تەفسیرە عەرەبیەکان:
بَلۡ قَالُوٓاْ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّهۡتَدُونَ
Йўқ, улар бундай дедилар: «Биз ота-боболаримизни бир дин устида топдик ва биз ҳам ўшаларнинг изидан бориб, ҳидоят топамиз».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
 
وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: الزخرف
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

وەرگێڕان: تیمی ناوەندی ڕواد بۆ وەرگێڕان بە هاوكاری كۆڕگەی بانگەوازی لە ڕەبەوە و كۆڕگەی خزمەتگوزای ناوەڕۆکە ئیسلامیەکان بە زمانەکان.

داخستن