Check out the new design

وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - محمد سادق * - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان


وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: الممتحنة   ئایه‌تی:

Мумтаҳана

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمۡ أَوۡلِيَآءَ تُلۡقُونَ إِلَيۡهِم بِٱلۡمَوَدَّةِ وَقَدۡ كَفَرُواْ بِمَا جَآءَكُم مِّنَ ٱلۡحَقِّ يُخۡرِجُونَ ٱلرَّسُولَ وَإِيَّاكُمۡ أَن تُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ رَبِّكُمۡ إِن كُنتُمۡ خَرَجۡتُمۡ جِهَٰدٗا فِي سَبِيلِي وَٱبۡتِغَآءَ مَرۡضَاتِيۚ تُسِرُّونَ إِلَيۡهِم بِٱلۡمَوَدَّةِ وَأَنَا۠ أَعۡلَمُ بِمَآ أَخۡفَيۡتُمۡ وَمَآ أَعۡلَنتُمۡۚ وَمَن يَفۡعَلۡهُ مِنكُمۡ فَقَدۡ ضَلَّ سَوَآءَ ٱلسَّبِيلِ
Эй, иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб ва розилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлса, сизларга келган ҳаққа куфр келтирурлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганингиз учун, Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарурлар. Сиз уларга дўстлик қилиб сир айтурсиз. Ҳолбуки, Мен нимани махфий тутганингизнию нимани ошкор қилганингизни жуда яхши билурман. Ораларингизда ким ўша ишни қилса, тўғри йўлдан адашган бўлур.
(Аллоҳнинг ва мусулмонларнинг душманларига дўстлик қилувчи кишилар билиб қўйсинларки, улар мусулмонларга келган ҳаққа — Қуръон ва Исломга кофир бўлганлар. Бу ҳам етмаганидек, Пайғамбарнинг ва мўминларнинг иймонларини айб ҳисоблаб, ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарганлар. Шунинг учун у мушрикларни дўст тутмаслик керак. Биров билмайди, деб уларга сир айтманг, Аллоҳ таоло сиру ошкор барча амалларингизни билиб турувчи Зотдир.)
تەفسیرە عەرەبیەکان:
إِن يَثۡقَفُوكُمۡ يَكُونُواْ لَكُمۡ أَعۡدَآءٗ وَيَبۡسُطُوٓاْ إِلَيۡكُمۡ أَيۡدِيَهُمۡ وَأَلۡسِنَتَهُم بِٱلسُّوٓءِ وَوَدُّواْ لَوۡ تَكۡفُرُونَ
Агар улар сиздан устун келсалар, сизга душман бўлурлар ва сизларга қўлларию тиллари билан ёмонлик етказишга интилурлар. Ва сизларнинг кофир бўлишларингизни хоҳларлар.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
لَن تَنفَعَكُمۡ أَرۡحَامُكُمۡ وَلَآ أَوۡلَٰدُكُمۡۚ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ يَفۡصِلُ بَيۡنَكُمۡۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ
Қариндошларингиз ва фарзандларингиз сизга ҳеч манфаат бера олмаслар. Қиёмат куни У зот ораларингизни бўладир. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир.
تەفسیرە عەرەبیەکان:
قَدۡ كَانَتۡ لَكُمۡ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ فِيٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥٓ إِذۡ قَالُواْ لِقَوۡمِهِمۡ إِنَّا بُرَءَٰٓؤُاْ مِنكُمۡ وَمِمَّا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ كَفَرۡنَا بِكُمۡ وَبَدَا بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمُ ٱلۡعَدَٰوَةُ وَٱلۡبَغۡضَآءُ أَبَدًا حَتَّىٰ تُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ وَحۡدَهُۥٓ إِلَّا قَوۡلَ إِبۡرَٰهِيمَ لِأَبِيهِ لَأَسۡتَغۡفِرَنَّ لَكَ وَمَآ أَمۡلِكُ لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن شَيۡءٖۖ رَّبَّنَا عَلَيۡكَ تَوَكَّلۡنَا وَإِلَيۡكَ أَنَبۡنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ
Ҳақиқатан, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар: «Биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди, токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча, орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди», дедилар. Аммо, Иброҳимнинг отасига қарата: «Албатта, сен учун истиғфор айтаман. Сендан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтаришга молик эмасман», деган сўзида (ўрнак йўқ). «Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгагинадир».
(Иброҳим Пайғамбар оталарига раҳмлари келиб: «Албатта, сен учун истиғфор айтаман», дея ваъда берганлар. Лекин отанинг иймонга келмаслигига кўзлари етгач, «Сендан Аллоҳнинг азобини қайтаришга молик эмасман», деб қўшиб қўйганлар.)
تەفسیرە عەرەبیەکان:
رَبَّنَا لَا تَجۡعَلۡنَا فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ وَٱغۡفِرۡ لَنَا رَبَّنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
«Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин ва бизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта Сен, Ўзинг ўолибсан ва Ҳакиймсан».
تەفسیرە عەرەبیەکان:
 
وه‌رگێڕانی ماناكان سوره‌تی: الممتحنة
پێڕستی سوره‌ته‌كان ژمارەی پەڕە
 
وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - محمد سادق - پێڕستی وه‌رگێڕاوه‌كان

وەرگێڕان: محوەمەد سادق موحەمەد یوسف. پەرەیپێدراوە بە سەرپەرشتیاری ناوەندی ڕوواد بۆ وەرگێڕان، پیشاندانی وەرگێڕاوە سەرەکیەکە لەبەردەستە بۆ ڕا دەربڕین لەسەری وهەڵسەنگاندنی وپێشنیارکردنی پەرەپێدانی بەردەوام.

داخستن