Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ഫുർഖാൻ   ആയത്ത്:
۞ وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرۡجُونَ لِقَآءَنَا لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡنَا ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَوۡ نَرَىٰ رَبَّنَاۗ لَقَدِ ٱسۡتَكۡبَرُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ وَعَتَوۡ عُتُوّٗا كَبِيرٗا
Биз билан учрашишдан умидвор бўлмайдиган ва азобимиздан қўрқмайдиган кофирлар: "Аллоҳ бизга фаришталарни туширганида эди ва улар Муҳаммаднинг рост гапираётганини айтганларида эди ёки Парвардигоримизни ўз кўзларимиз билан кўрганимизда эди ва У бизга гапирганида эди", дедилар. Улардаги кибр уларни иймондан тўсадиган даражада катта. Улар нонкўрлик қилиш ва ҳаддан ошиш борасида мана шу гапни айтишгача бордилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
يَوۡمَ يَرَوۡنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ لَا بُشۡرَىٰ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُجۡرِمِينَ وَيَقُولُونَ حِجۡرٗا مَّحۡجُورٗا
Кофирлар ўлим пайтида, барзах ҳаётида, қайта тирилиб, ҳисоб учун олиб кетилаётганларида ва дўзахга кираётганларида фаришталарни кўрадилар. У пайтларда мўминлардан фарқли ўлароқ, уларга ҳеч бир хушхабар бўлмас. Фаришталар уларга шундай дейдилар: "Энди сизларга Аллоҳ тарафидан хушхабар бўлиши мутлақо ҳаром".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَدِمۡنَآ إِلَىٰ مَا عَمِلُواْ مِنۡ عَمَلٖ فَجَعَلۡنَٰهُ هَبَآءٗ مَّنثُورًا
Кофирларнинг шу дунёда қилган ҳар бир яхши амалига келдик-да, уни кофирлиги сабабли фойда бермайдиган, туйнукдан тушаётган қуёш нуридагина кўринадиган тўзонга айлантириб қўйдик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ يَوۡمَئِذٍ خَيۡرٞ مُّسۡتَقَرّٗا وَأَحۡسَنُ مَقِيلٗا
Ўша кунда жаннатий мўминлар энг яхши жойларда, энг гўзал оромгоҳларда бўлурлар. Уларнинг оромгоҳлари бу дунёдаги кофирларнинг оромгоҳларидан анча яхшироқ бўлур. Бу неъматларга иймонлари ва солиҳ амаллари туфайли эришурлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَيَوۡمَ تَشَقَّقُ ٱلسَّمَآءُ بِٱلۡغَمَٰمِ وَنُزِّلَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ تَنزِيلًا
Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда оппоқ булутли осмон ёрилиб, фаришталар маҳшаргоҳга жуда кўп бўлганлари учун бўлак-бўлак туширилурлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ٱلۡمُلۡكُ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡحَقُّ لِلرَّحۡمَٰنِۚ وَكَانَ يَوۡمًا عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ عَسِيرٗا
Қиёмат куни ҳақиқий ҳокимият Раҳмон субҳонаҳунинг Қўлида бўлади. У кун мўминлардан фарқли ўлароқ, кофирлар учун жуда оғир кун бўлур.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَيَوۡمَ يَعَضُّ ٱلظَّالِمُ عَلَىٰ يَدَيۡهِ يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي ٱتَّخَذۡتُ مَعَ ٱلرَّسُولِ سَبِيلٗا
Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда золим Пайғамбарга эргашмагани учун минг афсус-надомат чекиб, қўлларини тишлаб: "Қанийди мен ҳам пайғамбарга эргашиб, у билан бирга нажот йўлини тутганимда", деб қолур.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
يَٰوَيۡلَتَىٰ لَيۡتَنِي لَمۡ أَتَّخِذۡ فُلَانًا خَلِيلٗا
Афсус-надоматлар чекиб, "Эй воҳ! Қанийди фалон кофирни дўст тутмаганимда", деб қолади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
لَّقَدۡ أَضَلَّنِي عَنِ ٱلذِّكۡرِ بَعۡدَ إِذۡ جَآءَنِيۗ وَكَانَ ٱلشَّيۡطَٰنُ لِلۡإِنسَٰنِ خَذُولٗا
Бу кофир дўст мени Пайғамбар орқали ёнимга келиб турган Қуръондан адаштирди. Шайтон инсонга хиёнат қилади. Унинг бошига кулфат келса, ёрдам бермай ташлаб кетади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَالَ ٱلرَّسُولُ يَٰرَبِّ إِنَّ قَوۡمِي ٱتَّخَذُواْ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ مَهۡجُورٗا
Ўша кунда Пайғамбар қавмидан шикоят қилиб шундай деди: "Эй Парвардигорим, қавмим мен олиб келган ушбу Қуръонни ўзларидан йироқ тутдилар, ундан юз ўгирдилар".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوّٗا مِّنَ ٱلۡمُجۡرِمِينَۗ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ هَادِيٗا وَنَصِيرٗا
Эй Пайғамбар, сиз қавмингиз тарафидан озорларга, тўсиқларга учраган бўлсангиз, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам қавми орасидаги жиноятчилардан бир душман қилганмиз. Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш ва душманга қарши мадад беришда Парвардигорингиз кифоя қилур.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَا نُزِّلَ عَلَيۡهِ ٱلۡقُرۡءَانُ جُمۡلَةٗ وَٰحِدَةٗۚ كَذَٰلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِۦ فُؤَادَكَۖ وَرَتَّلۡنَٰهُ تَرۡتِيلٗا
Аллоҳга куфр келтирган кимсалар дедилар: "Унга Қуръон бўлиб-бўлиб эмас, бир тўплам ҳолида туширилганда эди". Эй Пайғамбар, сизнинг қалбингизни у билан собит қилиш учун мана шундай бўлиб-бўлиб, кетма-кет нозил қилдик. Тушуниш ва ёдлаб олиш осон бўлиши учун оз-оздан туширдик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• الكفر مانع من قبول الأعمال الصالحة.
Куфр яхши амаллар йўлини тўсиб туради.

• خطر قرناء السوء.
Ёмонга яқинлашсанг, балоси юқади.

• ضرر هجر القرآن.
Қуръондан узоқлашиш ўта хатарли.

• من حِكَمِ تنزيل القرآن مُفَرّقًا طمأنة النبي صلى الله عليه وسلم وتيسير فهمه وحفظه والعمل به.
Қуръон бўлиб-бўлиб туширилди. Бу ишнинг ҳикматларидан бири Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўнглини хотиржам қилиш ҳамда Қуръонни тушуниш, ёдлаб олиш ва унга амал қилишни қулайлаштиришдир.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ഫുർഖാൻ
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക