Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ ആയത്ത്: (186) അദ്ധ്യായം: ആലുഇംറാൻ
۞ لَتُبۡلَوُنَّ فِيٓ أَمۡوَٰلِكُمۡ وَأَنفُسِكُمۡ وَلَتَسۡمَعُنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِكُمۡ وَمِنَ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوٓاْ أَذٗى كَثِيرٗاۚ وَإِن تَصۡبِرُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ ذَٰلِكَ مِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ
Эй мўминлар, молу давлатингиз борасида унга оид вожибларни бажариш ва мусибатлар етиши билан синаласизлар. Жонингиз борасида эса шариат талабларини бажариш ва устингизга тушадиган турли балою офатлар билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан олдинги китоб берилганлардан ҳам, ширк келтирганлардан ҳам ўзингизга ва динингизга таънаю дашномлар отиш каби кўп озорларга учрайсизлар. Бу балою мусибатларга сабр қилиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, бу ишингиз орзу-ҳавас қилишга, унга етиш йўлида беллашишга арзийдиган иш бўлади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• من سوء فعال اليهود وقبيح أخلاقهم اعتداؤهم على أنبياء الله بالتكذيب والقتل.
Яҳудларнинг ёмонлиги ва бадхулқлиги шундаки, улар Аллоҳнинг пайғамбарларига тажовуз қилиб, уларни ёлғончига чиқарганлар ва ўлдирганлар.

• كل فوز في الدنيا فهو ناقص، وإنما الفوز التام في الآخرة، بالنجاة من النار ودخول الجنة.
Дунёдаги ҳар қандай ютуқ-ғалаба арзимасдир. Чин ютуқ-ғалаба охиратда бўлади. У дўзахдан нажот топиш ва жаннатга киришдир.

• من أنواع الابتلاء الأذى الذي ينال المؤمنين في دينهم وأنفسهم من قِبَل أهل الكتاب والمشركين، والواجب حينئذ الصبر وتقوى الله تعالى.
Мўминлар ўзларининг дини ва жони борасида йўлиқадиган балою офатлар турларидан бири аҳли китоб ва мушриклар тарафидан келадиган озорлардир. Бундай пайтда сабр ва Аллоҳдан тақво қилиш вожиб бўлади.

 
പരിഭാഷ ആയത്ത്: (186) അദ്ധ്യായം: ആലുഇംറാൻ
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക