Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: നൂഹ്   ആയത്ത്:
يُرۡسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيۡكُم مِّدۡرَارٗا
Юқорида айтилганларни бажарсангизлар, эҳтиёж туғилгани сайин Аллоҳ таоло қайта-қайта ёмғир ёғдиради ва қаҳатчиликка рўбарў бўлмайсизлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَيُمۡدِدۡكُم بِأَمۡوَٰلٖ وَبَنِينَ وَيَجۡعَل لَّكُمۡ جَنَّٰتٖ وَيَجۡعَل لَّكُمۡ أَنۡهَٰرٗا
Шунингдек, сизларга мўл-кўл мол-дунё ва фарзандлар ато этади. Меваларидан ейишингиз учун боғу бўстонлар, сувларидан ичишингиз ҳамда экинингиз ва чорваларингизни суғоришингиз учун дарёларни пайдо қилади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
مَّا لَكُمۡ لَا تَرۡجُونَ لِلَّهِ وَقَارٗا
Эй қавмим, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқмайсизлар, писанд қилмасдан осийлик қилаверасизлар?!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَدۡ خَلَقَكُمۡ أَطۡوَارًا
Дарҳақиқат, У Зот сизларни босқичма-босқич яратди. Нутфадан алақа, алақадан эса чайналган гўшт парчасини яратди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَلَمۡ تَرَوۡاْ كَيۡفَ خَلَقَ ٱللَّهُ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖ طِبَاقٗا
Кўрмадингизмики, Аллоҳ таоло етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратди?!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَجَعَلَ ٱلۡقَمَرَ فِيهِنَّ نُورٗا وَجَعَلَ ٱلشَّمۡسَ سِرَاجٗا
Дунё осмонида ер аҳлига ёруғлик таратиши учун ойни ва нур сочиши учун қуёшни яратди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱللَّهُ أَنۢبَتَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ نَبَاتٗا
Аллоҳ отангиз Одамни тупроқдан яратиши билан сизларни ердан пайдо қилди. Сўнгра Парвардигор ана шу ерда сизлар учун ўстириб қўйган ўсимликлардан озуқаланасизлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ثُمَّ يُعِيدُكُمۡ فِيهَا وَيُخۡرِجُكُمۡ إِخۡرَاجٗا
Ўлганингиздан кейин эса У Зот сизларни яна ўша ерга қайтаради. Сўнгра қайта тирилтириб, сизларни ундан чиқариб олади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ بِسَاطٗا
Аллоҳ таоло ерни маскан тутишларингиз учун текислаб, ёйиб қўйди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
لِّتَسۡلُكُواْ مِنۡهَا سُبُلٗا فِجَاجٗا
Ҳалол касб ҳаракатида юришларингиз учун кенг йўлларни пайдо қилди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قَالَ نُوحٞ رَّبِّ إِنَّهُمۡ عَصَوۡنِي وَٱتَّبَعُواْ مَن لَّمۡ يَزِدۡهُ مَالُهُۥ وَوَلَدُهُۥٓ إِلَّا خَسَارٗا
Нуҳ деди: "Эй Аллоҳим, қавмимни Сени ягона илоҳ деб билишлари ва ёлғиз Сенгагина ибодат қилишларига даъват қилсам, менга осийлик қилдилар. Тубан, пасткаш кимсалар бошлиқларига эргашиб кетдилар. Ҳолбуки, улар Аллоҳ таоло кўп фарзанд ва мол-дунё ато этган бўлса-да, залолатга ботган кимсалар эди".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَمَكَرُواْ مَكۡرٗا كُبَّارٗا
У бошлиқлар пасткашларни Нуҳ алайҳиссаломга қарши гиж-гижлаб, оғир макр-ҳийлалар қилдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَالُواْ لَا تَذَرُنَّ ءَالِهَتَكُمۡ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّٗا وَلَا سُوَاعٗا وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسۡرٗا
У бошлиқлар ўзларига эргашган тубан кимсаларга: ”Худоларингизга ибодат қилишдан тўхтаманглар! Санамларингиздан биронтасини ҳам: на Вадни, на Сувоъни, на Яғусни, на Яуқни ва на Насрни тарк қила кўрманглар”, - дедилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَدۡ أَضَلُّواْ كَثِيرٗاۖ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا ضَلَٰلٗا
Дарҳақиқат, мана шу санамлар воситасида улар жуда кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Парвардигор, куфр ва исёнларида оёқ тираб туриб олган бу золимларни Ҳақдан янада узоқ қилгин!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
مِّمَّا خَطِيٓـَٰٔتِهِمۡ أُغۡرِقُواْ فَأُدۡخِلُواْ نَارٗا فَلَمۡ يَجِدُواْ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ أَنصَارٗا
Улар қилган гуноҳлари туфайли, бу дунёда тўфон-сувга ғарқ қилиндилар. Вафот этганлари заҳоти эса дўзахга киритилдилар. Улар ўзларини ғарқ бўлиш ва дўзахдан қутқариб қоладиган Аллоҳдан ўзга нажоткорни топмадилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَالَ نُوحٞ رَّبِّ لَا تَذَرۡ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ دَيَّارًا
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга қавми орасида шу кунгача иймон келтирганлардан ташқари бирон кимса иймонга келмаслиги хабарини бергач, Нуҳ алайҳиссалом: ”Эй Аллоҳим ер юзида биронта ҳам қимирлаган кофирни қолдирмагин”,- деб дуо қилди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
إِنَّكَ إِن تَذَرۡهُمۡ يُضِلُّواْ عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوٓاْ إِلَّا فَاجِرٗا كَفَّارٗا
Эй Парвардигор, агар сен уларга муҳлат бериб, ер юзида қолдирсанг, мўмин бандаларингни йўлдан оздирадилар ва Сенга итоат қилмайдиган фожирларни ва неъматларингга шукр қилмайдиган нонкўрларни туғиб-кўпайтирадилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
رَّبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيۡتِيَ مُؤۡمِنٗا وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۖ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا تَبَارَۢا
Эй Парвардигор, агар сен уларга муҳлат бериб, ер юзида қолдирсанг, мўмин бандаларингни йўлдан оздирадилар ва Сенга итоат қилмайдиган фожирларни ва неъматларингга шукр қилмайдиган нонкўрларни туғиб-кўпайтирадилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• الاستغفار سبب لنزول المطر وكثرة الأموال والأولاد.
Истиғфор ёмғир ёғиши, мол-дунё ва бола-чақалар кўпайишига сабаб бўлади.

• دور الأكابر في إضلال الأصاغر ظاهر مُشَاهَد.
Авомнинг йўлдан озишида раҳбарларнинг роли борлиги ойдек равшан.

• الذنوب سبب للهلاك في الدنيا، والعذاب في الآخرة.
Гуноҳлар бу дунёда ҳалокатга, охиратда эса азоб-уқубатга гирифтор қилади.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: നൂഹ്
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക