ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ


ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (81) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߟߞߌߛߍ ߟߎ߬ ߝߐߘߊ
وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّمَّا خَلَقَ ظِلَٰلٗا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡجِبَالِ أَكۡنَٰنٗا وَجَعَلَ لَكُمۡ سَرَٰبِيلَ تَقِيكُمُ ٱلۡحَرَّ وَسَرَٰبِيلَ تَقِيكُم بَأۡسَكُمۡۚ كَذَٰلِكَ يُتِمُّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَيۡكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُسۡلِمُونَ
Аллоҳ сизларга дарахтлардан, бинолардан соялар қилиб бердики, уларнинг соясида иссиқдан сақланасизлар. Тоғлардаги ғорлардан, унгурлардан бошпаналар қилиб бердики, у ерларда совуқдан, иссиқдан ва душмандан ҳимояланасизлар. Сизларга пахта ва бошқа нарсалардан сизларни иссиқдан асрайдиган кийимлар, жанглардаги зарбалардан мудофаа қиладиган совутлар қилиб берди. У Зот сизларга Ўз неъматини мана шундай тўла қилиб беради. Шоядки, ёлғиз Аллоҳга бўйсуниб, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмасангизлар.
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ߟߝߊߙߌ ߟߎ߫ ߢߊ߬ߕߣߐ ߘߏ߫ ߞߐߜߍ ߣߌ߲߬ ߞߊ߲߬:
• دلت الآيات على جواز الانتفاع بالأصواف والأوبار والأشعار على كل حال، ومنها استخدامها في البيوت والأثاث.
Оятлар жунлар, юнглар ва тивитлардан фойдаланиш мумкинлигига далолат қиляпти. Уларни уйларда жиҳоз сифатида ишлатиш шулар жумласидандир.

• كثرة النعم من الأسباب الجالبة من العباد مزيد الشكر، والثناء بها على الله تعالى.
Неъматларнинг кўплиги бандаларни Аллоҳга янада кўпроқ шукр қилиб, ҳамду сано айтишга ундайдиган омиллардандир.

• الشهيد الذي يشهد على كل أمة هو أزكى الشهداء وأعدلهم، وهم الرسل الذين إذا شهدوا تمّ الحكم على أقوامهم.
Ҳар бир умматга гувоҳлик берадиган гувоҳ, энг оқил ва энг одил гувоҳдир. Бундай гувоҳлар пайғамбарлар бўлиб, уларнинг гувоҳлиги билан ҳукм ўқилгай.

• في قوله تعالى: ﴿وَسَرَابِيلَ تَقِيكُم بِأْسَكُمْ﴾ دليل على اتخاذ العباد عدّة الجهاد؛ ليستعينوا بها على قتال الأعداء.
Аллоҳ таолонинг: "Сизларни зарбадан ҳимоя қиладиган совутлар...", деган гапи душманга қарши жанг қилиш учун тайёргарлик кўриш лозимлигига далилдир.

 
ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (81) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߟߞߌߛߍ ߟߎ߬ ߝߐߘߊ
ߝߐߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ ߞߐߜߍ ߝߙߍߕߍ
 
ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ߘߊߕߎ߲߯ߠߌ߲