ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ


ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (10) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߕߊߟߏ߲ߕߊߟߏ߲ߓߊ ߝߐߘߊ
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ فَإِذَآ أُوذِيَ فِي ٱللَّهِ جَعَلَ فِتۡنَةَ ٱلنَّاسِ كَعَذَابِ ٱللَّهِۖ وَلَئِن جَآءَ نَصۡرٞ مِّن رَّبِّكَ لَيَقُولُنَّ إِنَّا كُنَّا مَعَكُمۡۚ أَوَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِمَا فِي صُدُورِ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Одамлардан шундайлари борки, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдилар. Шу иймони туфайли кофирлардан озор чексалар, уларнинг озорларини Аллоҳнинг азобидек кўриб, диндан қайтадилар. Эй Пайғамбар, агар уларга Парвардигорингиз тарафидан бир нусрат келса, эй мўминлар, биз сизлар билан бирга эдик, дейдилар. Аллоҳ одамларнинг қалбларида нима борлигини билгувчироқ эмасми?! Дилларда куфр борми, иймон борми, ҳаммасини билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. Аллоҳ ҳаммасини билиб турганидан кейин уларнинг дил изҳорлари нима ҳам бўларди?!
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ߟߝߊߙߌ ߟߎ߫ ߢߊ߬ߕߣߐ ߘߏ߫ ߞߐߜߍ ߣߌ߲߬ ߞߊ߲߬:
• الأعمال الصالحة يُكَفِّر الله بها الذنوب.
Аллоҳ яхши амаллар шарофати билан гуноҳларни ўчиради.

• تأكُّد وجوب البر بالأبوين.
Ота-онага яхшилик қилиш яна бир бор таъкидланяпти.

• الإيمان بالله يقتضي الصبر على الأذى في سبيله.
Аллоҳга иймон келтириш Аллоҳ йўлидаги озорларга сабр этишни тақозо қилади.

• من سنَّ سُنَّة سيئة فعليه وزرها ووزر من عمل بها من غير أن ينقص من أوزارهم شيء.
Ким бир ёмон йўл тузса, шу йўлнинг гуноҳи ҳам, унга эргашганларнинг гуноҳи ҳам унинг гарданига юкланади. Айни пайтда эргашувчиларнинг гуноҳи ҳам ўз гарданларида боягидек тураверади.

 
ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (10) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߕߊߟߏ߲ߕߊߟߏ߲ߓߊ ߝߐߘߊ
ߝߐߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ ߞߐߜߍ ߝߙߍߕߍ
 
ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ߘߊߕߎ߲߯ߠߌ߲