ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ


ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (21) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߞߙߎߞߊ ߟߎ߬ ߝߐߘߊ
لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا
Сизлар учун Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳар бир айтган гапида, қилган ишида гўзал намуна бордир. Ахир у зотнинг ўзлари келиб, жангда қатнашмадиларми? Шундан кейин ҳам жонингизни аяйсизларми? Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп эслайдиган зотларгина Пайғамбар алайҳиссаломдан ўрнак ола биладилар. Аллоҳни эсламайдиган ва У Зотдан умидвор бўлмаганлар учун эса Пайғамбар алайҳиссолату вассалом намуна бўлмайди.
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ߟߝߊߙߌ ߟߎ߫ ߢߊ߬ߕߣߐ ߘߏ߫ ߞߐߜߍ ߣߌ߲߬ ߞߊ߲߬:
• الآجال محددة؛ لا يُقَرِّبُها قتال، ولا يُبْعِدُها هروب منه.
Ажаллар белгилаб қўйилган. Жанг уларни яқинлаштиролмайди. Жангдан қочиш эса узоқлаштиролмайди.

• التثبيط عن الجهاد في سبيل الله شأن المنافقين دائمًا.
Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан тўсиш ҳар доим мунофиқларнинг иши бўлган.

• الرسول صلى الله عليه وسلم قدوة المؤمنين في أقواله وأفعاله.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир айтган гапи ва қилган иши мўминлар учун намунадир.

• الثقة بالله والانقياد له من صفات المؤمنين.
Аллоҳга ишониш ва У Зотга итоат этиш мўминлар сифатидир.

 
ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (21) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߞߙߎߞߊ ߟߎ߬ ߝߐߘߊ
ߝߐߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ ߞߐߜߍ ߝߙߍߕߍ
 
ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ߘߊߕߎ߲߯ߠߌ߲