ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ


ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (31) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߞߐ߲ߛߐ߲ ߠߎ߬ ߝߐߘߊ
وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا قَالُواْ قَدۡ سَمِعۡنَا لَوۡ نَشَآءُ لَقُلۡنَا مِثۡلَ هَٰذَآ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Уларга оятларимиз ўқиб берилса, ҳақдан юз ўгириб, ўзларини катта олиб: "Бунга ўхшаш гапларни олдин ҳам эшитганмиз. Истасак, ўзимиз ҳам бундай гапларни айта оламиз. Бу Қуръон олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас, унга ҳеч қачон ишонмаймиз", дейдилар.
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ߟߝߊߙߌ ߟߎ߫ ߢߊ߬ߕߣߐ ߘߏ߫ ߞߐߜߍ ߣߌ߲߬ ߞߊ߲߬:
• الشكر نعمة عظيمة يزيد بها فضل الله تعالى، وينقص عند إغفالها.
Шукр буюк неъматдир. У туфайли Аллоҳ таолонинг фазли ортади. Ундан ғафлатда қолинганда эса камаяди.

• للأمانة شأن عظيم في استقامة أحوال المسلمين، ما ثبتوا عليها وتخلقوا بها، وهي دليل نزاهة النفس واعتدال أعمالها.
Мусулмонларнинг аҳволи расо бўлишида омонатдорлик жуда катта аҳамиятга эга. Модомики, шу хулқни маҳкам тутиб, ундан ажралмас эканлар, расоликда давом этаверадилар. Омонатдорлик олийжаноблик ва тўғрилик нишонасидир.

• ما عند الله من الأجر على كَفِّ النفس عن المنهيات، خير من المنافع الحاصلة عن اقتحام المناهي لأجل الأموال والأولاد.
Тақиқлардан тийилиш эвазига Аллоҳнинг ҳузурида тайёрлаб қўйилган ажру савоблар мол-дунё ва бола-чақа деб, тақиқларга қулоқ солмаслик эвазига келадиган манфаатлардан яхшироқ.

• في الآيات بيان سفه عقول المعرضين؛ لأنهم لم يقولوا: اللَّهُمَّ إن كان هذا هو الحق من عندك فاهدنا إليه.
Оятлар ҳақдан юз ўгирувчиларнинг нақадар аҳмоқлигини кўрсатиб беряпти. Уларда ақл бўлганида: "Аллоҳим, агар шу иш Сен тарафингдан келган ҳақ бўлса, бизни унга ҳидоят қилгин", деб дуо қилган бўлар эдилар.

• في الآيات فضيلة الاستغفار وبركته، وأنه من موانع وقوع العذاب.
Оятларда истиғфорнинг фазилати, баракаси ва азоб келишининг олдини олиши ҳақида сўз боряпти.

 
ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫: (31) ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߞߐ߲ߛߐ߲ ߠߎ߬ ߝߐߘߊ
ߝߐߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ ߞߐߜߍ ߝߙߍߕߍ
 
ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ߘߊߕߎ߲߯ߠߌ߲