Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Index van vertaling


Vertaling van de betekenissen Surah: Soerat Loqmaan (De Wijzen)   Vers:

Луқмон сураси

Het doel van deze surah:
الأمر باتباع الحكمة التي تضمّنها القرآن، والتحذير من الإعراض عنها.
Қуръон ўз ичига олган ҳикматга тобе бўлишга буюриляпти ва ундан юз ўгиришдан огоҳлантириляпти.

الٓمٓ
Бу ҳақда "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтилди.
Arabische uitleg van de Qur'an:
تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡحَكِيمِ
Эй Пайғамбар, мана шу сизга нозил қилинган оятлар ҳикмат билан сўзлайдиган Китобнинг оятларидир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
هُدٗى وَرَحۡمَةٗ لِّلۡمُحۡسِنِينَ
У ибодатни гўзал тарзда бажарадиган, Парвардигорининг ҳам, бандаларнинг ҳам ҳақларини адо этадиган зотлар учун ҳидоят ва раҳматдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
ٱلَّذِينَ يُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ يُوقِنُونَ
Муҳсинларки, намозни тўкис адо этадилар, молларидан закот берадилар. Айни пайтда улар охиратда юз берадиган қайта тирилиш, ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот олиш каби ишларга аниқ ишонадилар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
أُوْلَٰٓئِكَ عَلَىٰ هُدٗى مِّن رَّبِّهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
Мана шу тавсифларга эга бўлган кишилар Парвардигорлари тарафидан ҳидоятга эришган зотлардир. Орзулари ушалиб, хавф-хатардан нажот топиб, мурод-мақсадларига етганлар ҳам ана ўшалардир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشۡتَرِي لَهۡوَ ٱلۡحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٞ مُّهِينٞ
Шундай одамлар борки, одамларни Аллоҳнинг динидан буриб юбориш учун чалғитадиган гапларни қўллайдилар. Ўзлари нима қилаётганларини билмайдилар. Аллоҳнинг оятларини масхара қиладилар. Бундай кимсалар учун охиратда аламли азоб бордир. Назр ибн Ҳорис шундай одамлар тоифасидан.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا وَلَّىٰ مُسۡتَكۡبِرٗا كَأَن لَّمۡ يَسۡمَعۡهَا كَأَنَّ فِيٓ أُذُنَيۡهِ وَقۡرٗاۖ فَبَشِّرۡهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
Уларга оятларимиз ўқиб берилса, унга қулоқ солишдан ўзларини катта олиб, худди эшитмагандек юз ўгириб кетадилар. Гўё уларнинг қулоқларини бир парда қоплагандек гап уқмайдилар. Эй Пайғамбар, уларни бир аламли азоб кутиб турганини айтиб қўйинг.
Arabische uitleg van de Qur'an:
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتُ ٱلنَّعِيمِ
Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилган зотларга эса наим жаннатлари бордир. У ерларда Аллоҳ ҳозирлаб қўйган ноз-неъматлардан баҳраманд бўладилар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٗاۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
У ерларда абадий ўрнашиб қоладилар. Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бунга заррача шубҳа йўқдир. Аллоҳ ҳаммадан ғолибдир, азиздир. Ҳар бир ишини, яратишини, тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган Зотдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ بِغَيۡرِ عَمَدٖ تَرَوۡنَهَاۖ وَأَلۡقَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِكُمۡ وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَآبَّةٖۚ وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجٖ كَرِيمٍ
Аллоҳ самоларни бошимиз узра устунсиз тиклаб қўйди. Тоғларни эса ер қалқиб кетмаслиги учун понадек қоқиб қўйди. Ер юзида турли хил жониворларни таратди. Осмондан ёмғир ёғдириб, инсонлар учун ҳам, жониворлар учун ҳам зарур озуқа бўладиган гўзал гиёҳларни ундириб чиқарди.
Arabische uitleg van de Qur'an:
هَٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّٰلِمُونَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ
Эй мушриклар, Аллоҳ шуларни яратди. Хўш, ўша сизлар ибодат қилаётган бутлар нимани яратди? Қани бир кўрсатинглар?! Асло! Ҳеч қачон кўрсата олмайсизлар. Чунки улар ҳеч нарсани ярата олмайдилар. Зеро, уларнинг ўзлари яратилган махлуқлардир. Сизлар эса очиқ-ойдин йўлдан озган гумроҳларсиз.
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• طاعة الله تقود إلى الفلاح في الدنيا والآخرة.
Аллоҳга итоат этиш ҳар икки дунё саодатига эриштиради.

• تحريم كل ما يصد عن الصراط المستقيم من قول أو فعل.
Тўғри йўлдан оздирадиган ҳар қандай гап, ҳар қандай иш ҳаром.

• التكبر مانع من اتباع الحق.
Такаббурлик ҳаққа бўйсунишга тўсқинлик қилади.

• انفراد الله بالخلق، وتحدي الكفار أن تخلق آلهتهم شيئًا.
Яратиш бобида Аллоҳ ягонадир. Кофирлар беллашувга чақирилди. Қани, улар ибодат қилаётган бутлар бирон нарсани ярата олармиканлар?

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا لُقۡمَٰنَ ٱلۡحِكۡمَةَ أَنِ ٱشۡكُرۡ لِلَّهِۚ وَمَن يَشۡكُرۡ فَإِنَّمَا يَشۡكُرُ لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٞ
Биз Луқмонга диний билимни ва барча ишларда тўғри йўл тута билишни ато этдик ва унга шундай дедик: "Эй Луқмон, Парвардигоринг берган неъматлари учун Унга шукр қил. Ким Парвардигорига шукр қилса, ўзи учун қилади. Зеро, Аллоҳ унинг шукридан Беҳожат. Ким Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилса, унинг зарари ҳам ўзига бўлади. Аллоҳга зарар қила олмайди. Зеро, Аллоҳ ҳамма махлуқотлардан Беҳожат ва ҳар қандай ҳолатда мақтовга лойиқ Зотдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَإِذۡ قَالَ لُقۡمَٰنُ لِٱبۡنِهِۦ وَهُوَ يَعِظُهُۥ يَٰبُنَيَّ لَا تُشۡرِكۡ بِٱللَّهِۖ إِنَّ ٱلشِّرۡكَ لَظُلۡمٌ عَظِيمٞ
Эй Пайғамбар, эсланг, ўшанда Луқмон ўғлини эзгуликка чорлаб, ёвузликдан қайтариб, шундай деган эди: "Эй ўғилчам, Аллоҳдан бошқасига бандалик қилма. Аллоҳдан бошқасига қуллик қилиш ўзига ўзи қаттиқ зулм қилишдир. Зеро, бу иш дўзахда абадий қолишга олиб борадиган катта гуноҳдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ حَمَلَتۡهُ أُمُّهُۥ وَهۡنًا عَلَىٰ وَهۡنٖ وَفِصَٰلُهُۥ فِي عَامَيۡنِ أَنِ ٱشۡكُرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيۡكَ إِلَيَّ ٱلۡمَصِيرُ
Инсонга ота-онасига яхшилик қилишни, Аллоҳнинг амрига зид бўлмаган ишларда итоат этишни буюрдик. Онаси унга ҳомиладор бўлди. Ҳомила катта бўлгани сари ўзининг ҳам ҳоли қуриб, заифлашгандан заифлашиб борди. Бола туғилганидан кейин эса уни кўкракдан чиқариши икки йилда бўлди. Унга шундай дедик: "Аллоҳ берган неъматларга шукр қил, ундан кейин эса таълим-тарбия берганлари учун ота-онангдан миннатдор бўл. Қайтар жойинг ёлғиз Менгадир. Ўшанда қилган амалингга қараб, жазо ёки мукофотингни берурман".
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَإِن جَٰهَدَاكَ عَلَىٰٓ أَن تُشۡرِكَ بِي مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٞ فَلَا تُطِعۡهُمَاۖ وَصَاحِبۡهُمَا فِي ٱلدُّنۡيَا مَعۡرُوفٗاۖ وَٱتَّبِعۡ سَبِيلَ مَنۡ أَنَابَ إِلَيَّۚ ثُمَّ إِلَيَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Ота-онанг сени Аллоҳга ширк келтиришга мажбурласалар, уларга итоат этма. Зеро, Яратувчига итоатсизлик бўладиган ишларда бандага итоат этилмас. Улар билан шу дунёда яхши муомалада бўл. Яхшилик қил, ҳолидан хабар ол. Мени бир деб билган ва Менга итоат этган кишиларнинг йўлига эргаш. Кейин Қиёмат куни ҳаммангизнинг қайтиб борар жойингиз Менгадир. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берурман.
Arabische uitleg van de Qur'an:
يَٰبُنَيَّ إِنَّهَآ إِن تَكُ مِثۡقَالَ حَبَّةٖ مِّنۡ خَرۡدَلٖ فَتَكُن فِي صَخۡرَةٍ أَوۡ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ أَوۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ يَأۡتِ بِهَا ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٞ
Эй ўғилчам, яхшилик бўлсин, ёмонлик бўлсин, бир хардал уруғидек бўлсин, у ҳеч ким кўрмайдиган бир тош ичида бўлсин ё осмонларда бўлсин ёки ерда бўлсин, Аллоҳ уни Қиёмат куни келтиради. Кейин бандага ўша ишига яраша жазо ёки мукофотини беради. Аллоҳ энг майда, нозик ишлардан ҳам Хабардор, Латиф - нарсаларнинг моҳиятини жуда яхши биладиган Огоҳ Зотдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
يَٰبُنَيَّ أَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ وَأۡمُرۡ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱنۡهَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَآ أَصَابَكَۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар, ўзингга етган мусибатга сабр қил. Мана шу ишлар азму қарор қилишга лойиқ ишлардир. Улар ихтиёрий ишлар эмас. Уларни бажаришга буюрилгансан.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَلَا تُصَعِّرۡ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمۡشِ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَرَحًاۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخۡتَالٖ فَخُورٖ
Такаббурлик билан одамлардан юз ўгирма. Ер устида кибрланиб, ўзингга бино қўйиб юрма. Аллоҳ такаббурлик қиладиган, ўзига ато этилган неъматлардан босар-тусарини билмай, одамлардан ўзини катта оладиган, неъматлар учун Аллоҳга шукр қилмайдиган ҳеч бир кимсани ёқтирмас.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَٱقۡصِدۡ فِي مَشۡيِكَ وَٱغۡضُضۡ مِن صَوۡتِكَۚ إِنَّ أَنكَرَ ٱلۡأَصۡوَٰتِ لَصَوۡتُ ٱلۡحَمِيرِ
Ўртача юр. Тез ҳам эмас, секин ҳам эмас. Салобат билан юр. Овозингни кўтариб, бировларга озор берма. Зеро, энг ёқимсиз овоз эшак овозидир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• لما فصَّل سبحانه ما يصيب الأم من جهد الحمل والوضع دلّ على مزيد برّها.
Онанинг ҳомиладорлик ва туғиш пайтидаги қийинчиликларини Аллоҳ таолонинг Ўзи тилга олган экан, демак, онага янада кўпроқ яхшилик қилиш лозимлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.

• نفع الطاعة وضرر المعصية عائد على العبد.
Банда итоат қилса, ўзига фойда, итоатсизлик қилса, ўзига зарар.

• وجوب تعاهد الأبناء بالتربية والتعليم.
Фарзандларнинг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланиш вожиб.

• شمول الآداب في الإسلام للسلوك الفردي والجماعي.
Исломдаги одоблар шахсий маслакни ҳам, жамоавий маслакни ҳам бирдек ўз ичига олади.

أَلَمۡ تَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَأَسۡبَغَ عَلَيۡكُمۡ نِعَمَهُۥ ظَٰهِرَةٗ وَبَاطِنَةٗۗ وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَٰدِلُ فِي ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَلَا هُدٗى وَلَا كِتَٰبٖ مُّنِيرٖ
Эй одамлар, Аллоҳ сизларга осмонлардаги қуёш, ой, юлдузларни, ердаги ҳайвонот ва наботот оламини яратиб, улардан фойдаланиш имконини сизларга бериб қўйганини кўрмаяпсизларми?! Сизларнинг ташқи қиёфангизни гўзал айлаб, ақл, илм каби ботиний неъматларни ҳам ато этиб, неъматини янада тўла қилиб берди. Шунча неъматлар ичида бўлишига қарамасдан, айрим инсонлар на бир ваҳийга, на бир ёрқин ақлга ва на бир очиқ китобга эга бўлмай туриб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида мужодала қиладилар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱتَّبِعُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ قَالُواْ بَلۡ نَتَّبِعُ مَا وَجَدۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَآۚ أَوَلَوۡ كَانَ ٱلشَّيۡطَٰنُ يَدۡعُوهُمۡ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ
Ана шу мужодала қилаётганларга: "Аллоҳ пайғамбарига нозил қилган ваҳийга эргашинглар", дейилса, улар: "Йўқ, унга эргашмаймиз, ота-боболаримизга эргашиб, ўшаларнинг худоларига бандалик қиламиз", дейдилар. Шайтон уларни йўлдан оздириб, бутларга банда қилиб, Қиёмат кунидаги дўзахга чорлаган бўлса ҳам ўшаларга эргашадиларми?!
Arabische uitleg van de Qur'an:
۞ وَمَن يُسۡلِمۡ وَجۡهَهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ وَهُوَ مُحۡسِنٞ فَقَدِ ٱسۡتَمۡسَكَ بِٱلۡعُرۡوَةِ ٱلۡوُثۡقَىٰۗ وَإِلَى ٱللَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ
Ким ихлос билан, амалларни пухта бажариш билан Аллоҳга юзланса, демак, у нажотга олиб борадиган пухта арқонни маҳкам ушлабди. Ҳамма ишлар алал-оқибатда Аллоҳга қайтади. Жазони ҳам, мукофотни ҳам ёлғиз Аллоҳ беради.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَمَن كَفَرَ فَلَا يَحۡزُنكَ كُفۡرُهُۥٓۚ إِلَيۡنَا مَرۡجِعُهُمۡ فَنُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ
Эй Пайғамбар, ким Аллоҳга куфр келтирса, унинг куфри сизни хафа қилмасин. Қиёмат куни ҳаммалари ёлғиз Бизга қайтажаклар. Ўшанда бу дунёда қилиб ўтган ёмон ишлари ҳақида хабар берамиз ва уларни жазолаймиз. Аллоҳ диллардаги сирлардан ҳам воқифдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
Arabische uitleg van de Qur'an:
نُمَتِّعُهُمۡ قَلِيلٗا ثُمَّ نَضۡطَرُّهُمۡ إِلَىٰ عَذَابٍ غَلِيظٖ
Шу дунёда уларга бирозгина лаззатлар бахш этиб, ортидан Қиёмат куни уларни қаттиқ азобга, дўзах азобига гирифтор қиламиз.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Эй Пайғамбар, ўша мушриклардан: "Осмонларни ким яратган, ерни ким яратган", деб сўрасангиз, "Аллоҳ", деб жавоб беришлари тайин. Уларга айтинг: "Сизларга ҳужжатни келтириб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин". Йўқ! Уларнинг кўплари ҳамду санога ким лойиқ эканини билмайдилар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِيُّ ٱلۡحَمِيدُ
Осмонлару ердаги барча нарса Аллоҳникидир. Ўзи яратган, Ўзи эгалик қилади, Ўзи бошқаради. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож эмас, дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳамма мақтовларга лойиқ Зот.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَلَوۡ أَنَّمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ مِن شَجَرَةٍ أَقۡلَٰمٞ وَٱلۡبَحۡرُ يَمُدُّهُۥ مِنۢ بَعۡدِهِۦ سَبۡعَةُ أَبۡحُرٖ مَّا نَفِدَتۡ كَلِمَٰتُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ
Ер юзидаги ҳамма дарахтлар йўнилиб, қалам қилинса, денгизлар эса сиёҳ бўлса, яна етти денгиз ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг калималари тугамайди. Зеро, Аллоҳнинг каломи чек-чегара, ниҳоя билмас. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас. У ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
مَّا خَلۡقُكُمۡ وَلَا بَعۡثُكُمۡ إِلَّا كَنَفۡسٖ وَٰحِدَةٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعُۢ بَصِيرٌ
Эй одамлар, сизларни яратиш ва Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириш биргина жонни яратиш ва қайта тирилтиришдек енгил ишдир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб туради. Бирон нарса Унинг эшитишига халақит бермайди. У ҳамма нарсани кўриб туради. Бирон нарса Унинг кўришига халақит қилмайди. Шунингдек, Унинг яратиши ва қайта тирилтиришига ҳам бирон нарса халақит қила олмайди.
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• نعم الله وسيلة لشكره والإيمان به، لا وسيلة للكفر به.
Аллоҳнинг неъматлари нонкўрлик қилишга эмас, шукр қилишга, иймон келтиришга чорлайди.

• خطر التقليد الأعمى، وخاصة في أمور الاعتقاد.
Кўр-кўрона тақлид қилиш ўта хатарлидир. Айниқса, эътиқодга оид ишларда.

• أهمية الاستسلام لله والانقياد له وإحسان العمل من أجل مرضاته.
Аллоҳгагина таслим бўлиш, Унгагина бўйсуниш ва У Зотни рози қилиш учун ибодатларни пухта бажариш ўта муҳим ишдир.

• عدم تناهي كلمات الله.
Аллоҳнинг сўзларига чек-чегара, ниҳоя йўқ.

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يُولِجُ ٱلَّيۡلَ فِي ٱلنَّهَارِ وَيُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِي ٱلَّيۡلِ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِيٓ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى وَأَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ
Кўрмадингизмики, Аллоҳ кечани қисқартириб, кундузни узайтиради, кундузни қисқартириб, кечани узайтиради. Қуёш ва ойни ҳам ўз йўлидан юрадиган қилиб қўйган. Улар белгилаб қўйилган муддатга қадар ўз ўқи атрофида юрадилар. Аллоҳ қилиб юрган ишларингиздан Хабардор. Бирон ишингиз У Зотдан яширин эмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
Arabische uitleg van de Qur'an:
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِ ٱلۡبَٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ
Мана шу тадбир ва ўлчам кўрсатиб турибдики, ёлғиз Аллоҳгина Ҳақдир. У Ўзининг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам Ҳақдир. Мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари эса ботилдир. Аллоҳ Ўзининг зотида ҳам, ғолиблиги ва қудратида ҳам ҳамма махлуқотлардан Олийдир. У ҳамма нарсадан Буюкдир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱلۡفُلۡكَ تَجۡرِي فِي ٱلۡبَحۡرِ بِنِعۡمَتِ ٱللَّهِ لِيُرِيَكُم مِّنۡ ءَايَٰتِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٖ
Кўрмадингизмики, кемалар Аллоҳнинг лутфу марҳамати ила денгизларда юрадилар. Токи, эй одамлар, Аллоҳнинг қудратига далолат қилгувчи оятларини кўринглар. Албатта, бу ишда мусибатга сабр қиладиган, эришган неъматига шукр этадиган зотлар учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган белгилар бордир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
وَإِذَا غَشِيَهُم مَّوۡجٞ كَٱلظُّلَلِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ فَمِنۡهُم مُّقۡتَصِدٞۚ وَمَا يَجۡحَدُ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَّا كُلُّ خَتَّارٖ كَفُورٖ
Уларни ҳар тарафдан худди тоғлардек, булутлардек тўлқин ўраб олса, чин ихлос билан Аллоҳга илтижо қила бошлайдилар. Уларга нажот бериб, чўкиб кетишдан қутқариб қолганда эса улардан айримлари етарлича шукр қилмайдиган бўлиб қоладилар. Айримлари эса Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар. Оятларимизни хоинлар ва нонкўрларгина инкор қиладилар. Улар, агар нажот топса, шукр қилишга аҳд бериб, нажот топганидан кейин эса аҳдига хиёнат қилиб, нонкўрлик қиладиган бадбахтлардир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱتَّقُواْ رَبَّكُمۡ وَٱخۡشَوۡاْ يَوۡمٗا لَّا يَجۡزِي وَالِدٌ عَن وَلَدِهِۦ وَلَا مَوۡلُودٌ هُوَ جَازٍ عَن وَالِدِهِۦ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞۖ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِٱللَّهِ ٱلۡغَرُورُ
Эй одамлар, Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Ота болага, бола эса отага бирон нарсада асқотмайдиган кундан қўрқинглар. Аллоҳнинг Қиёмат куни жазо ёки мукофот бериш ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бу иш аниқ содир бўлгай. Шундай экан, сизларни дунё ҳаёти ва ундаги шаҳватлару лаззатлар алдаб қўймасин. Сизларни шайтон Аллоҳнинг ҳалимлиги билан алдаб қўймасин ва Аллоҳнинг жазони кечиктираётгани ҳам сизларни алдаб қўймасин.
Arabische uitleg van de Qur'an:
إِنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ ٱلۡغَيۡثَ وَيَعۡلَمُ مَا فِي ٱلۡأَرۡحَامِۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسٞ مَّاذَا تَكۡسِبُ غَدٗاۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسُۢ بِأَيِّ أَرۡضٖ تَمُوتُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرُۢ
Қиёмат куни қачон бўлишини ёлғиз Аллоҳгина билади. У истаган пайтида осмондан ёмғир ёғдиради. Бачадонлардаги бола қиз ёки ўғиллигини, бахтли ё бахтсизлигини билади. Бирон жон эртага нима иш қилишини, яхши иш қиладими ёки ёмон иш қиладими, била олмайди. Бирон жон қаерда ўлишини билмайди. Бурларнинг ҳаммасини ёлғиз Аллоҳгина билади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи, ҳар ишдан Хабардор Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• نقص الليل والنهار وزيادتهما وتسخير الشمس والقمر: آيات دالة على قدرة الله سبحانه، ونعمٌ تستحق الشكر.
Кеча ва кундузнинг ҳали узун, ҳали қисқа бўлиб туриши, қуёш ва ойнинг бўйсундириб қўйилгани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган белгилардир. Айни пайтда улар шукр қилишни тақозо этгувчи неъматлардир.

• الصبر والشكر وسيلتان للاعتبار بآيات الله.
Сабр ва шукр Аллоҳнинг оятларига эътибор беришга олиб боради.

• الخوف من القيامة يقي من الاغترار بالدنيا، ومن الخضوع لوساوس الشياطين.
Қиёматдан қўрқиш дунёга алданиб қолишдан, шайтон васвасаларига учиб кетишдан асрайди.

• إحاطة علم الله بالغيب كله.
Ғайбнинг ҳаммасини ёлғиз Аллоҳ билади.

 
Vertaling van de betekenissen Surah: Soerat Loqmaan (De Wijzen)
Surah's Index Pagina nummer
 
Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Index van vertaling

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Sluit