Check out the new design

Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling van de samenvatting van de tafsier van de Heilige Koran. * - Index van vertaling


Vertaling van de betekenissen Surah: Al-Hasjr   Vers:
وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعۡدِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَا تَجۡعَلۡ فِي قُلُوبِنَا غِلّٗا لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ رَبَّنَآ إِنَّكَ رَءُوفٞ رَّحِيمٌ
Кейин келган ва уларга қиёматгача яхшилик билан эргашган кишилар айтадилар: "Парвардигоро, бизни ва биздан олдинги Аллоҳга ва Унинг расулига иймон келтирган диндош биродарларимизни кечиргин, қалбларимизда мўминларнинг ҳеч бирига нисбатан бирон гина-кудурат қолдирмагин. Парвардигоро, албатта Сен бандаларингга меҳрибон ва раҳмлисан".
Arabische uitleg van de Qur'an:
۞ أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ نَافَقُواْ يَقُولُونَ لِإِخۡوَٰنِهِمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ لَئِنۡ أُخۡرِجۡتُمۡ لَنَخۡرُجَنَّ مَعَكُمۡ وَلَا نُطِيعُ فِيكُمۡ أَحَدًا أَبَدٗا وَإِن قُوتِلۡتُمۡ لَنَنصُرَنَّكُمۡ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ
Эй Пайғамбар, кофирлигини яшириб, ўзларини иймонли қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми?! Улар бузилган Тавротга эътиқод қилувчи кофир ҳамтавоқларига айтадилар: ”Диёрингизда маҳкам туринглар, биз сизларни ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб, душманга топшириб қўймаймиз. Агар мусулмонлар сизларни диёрингиздан чиқариб юборсалар, биз ҳам кўнгиллилардан бўлиб, сизлар билан бирга чиқамиз. Чиқишимизга тўсқинлик қилишни истаганларга итоат қилмаймиз. Агар сизларга қарши уруш очсалар, уларга қарши сизларга ёрдам берамиз. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар: ”Агар чиқариб юборилсангизлар, бирга чиқамиз, сизларга қарши жанг қилсалар, биз сизлар билан биргамиз”, деган даъволарида ёлғончидирлар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
لَئِنۡ أُخۡرِجُواْ لَا يَخۡرُجُونَ مَعَهُمۡ وَلَئِن قُوتِلُواْ لَا يَنصُرُونَهُمۡ وَلَئِن نَّصَرُوهُمۡ لَيُوَلُّنَّ ٱلۡأَدۡبَٰرَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ
Мусулмонлар яҳудийларни чиқариб юборсалар, улар билан бирга чиқиб кетмайдилар. Агар жанг қилсалар, уларга ёрдам бермайдилар, уларни қўлламайдилар. Башарти мусулмонларга қарши уларга ёрдам берсалар ҳам, шак-шубҳасиз, қўрқиб қочиб қоладилар. Кейин бу мунофиқларга бошқа ёрдам берилмайди. Балки Аллоҳ уларни хорлаб, шармисор қилади.
Arabische uitleg van de Qur'an:
لَأَنتُمۡ أَشَدُّ رَهۡبَةٗ فِي صُدُورِهِم مِّنَ ٱللَّهِۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَفۡقَهُونَ
Эй мўминлар, мунофиқ ва яҳудийларнинг дилларига сизлар Аллоҳдан кўра қўрқинчлироқ туюласизлар. Улар сизлардан кўпроқ қўрқадилар. Аллоҳдан эса у қадар қўрқмайдилар. Чунки улар тушунмайдиган, англамайдиган қавмдир. Уларда онг бўлганида эди, Аллоҳдан кўпроқ қўрқиш лозимлигини, чунки сизларни устун қилган Зот Аллоҳ эканини англаган бўлардилар
Arabische uitleg van de Qur'an:
لَا يُقَٰتِلُونَكُمۡ جَمِيعًا إِلَّا فِي قُرٗى مُّحَصَّنَةٍ أَوۡ مِن وَرَآءِ جُدُرِۭۚ بَأۡسُهُم بَيۡنَهُمۡ شَدِيدٞۚ تَحۡسَبُهُمۡ جَمِيعٗا وَقُلُوبُهُمۡ شَتَّىٰۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡقِلُونَ
Эй мўминлар, яҳудийлар сизларга қарши бир бўлиб очиқ уруша олмайдилар. Урушганда ҳам қўрғонланган қишлоқларда ёки деворлар ортидан урушадилар. Қўрқоқликлари туфайли очиқчасига жанг қила олмайдилар. Ўрталаридаги адоват ўта кучли. Сизлар уларни бирлашган, бир сафдаги одамлар, деб ўйлайсиз. Аслида эса уларнинг қалблари турфа хил. Чунки улар ақл юритмайдилар. Ақл юритганларида эди, ҳақни таниб, унга эргашган ва қарши чиқмаган бўлардилар.
Arabische uitleg van de Qur'an:
كَمَثَلِ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ قَرِيبٗاۖ ذَاقُواْ وَبَالَ أَمۡرِهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Бу яҳудийлар кофирлиги ва бошига тушган мусибатлар бобида ўзларидан бироз олдинги Макка мушрикларига ўхшайдилар. Ўша мушриклар кофирлигининг ёмон оқибатига учраб, Бадр куни кимларидир ўлиб кетди, яна кимларидир асир олинди. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.
Arabische uitleg van de Qur'an:
كَمَثَلِ ٱلشَّيۡطَٰنِ إِذۡ قَالَ لِلۡإِنسَٰنِ ٱكۡفُرۡ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّنكَ إِنِّيٓ أَخَافُ ٱللَّهَ رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Уларга қулоқ соладиган мунофиқлар худди шайтонга алданган инсонга ўхшайдилар. Шайтон инсонга куфрни чиройли қилиб кўрсатди. Унинг васвасасига учган инсон кофир бўлди. Шунда шайтон унга: "Мен сенинг кофир бўлганингга айбдор эмасман. Мен ҳамма махлуқотлар Парвардигори Аллоҳдан қўрқаман", деди.
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• رابطة الإيمان لا تتأثر بتطاول الزمان وتغير المكان.
Замонлар ўтаверади, маконлар алмашаверади, иймон риштаси эса боягидек тураверади.

• صداقة المنافقين لليهود وغيرهم صداقة وهمية تتلاشى عند الشدائد.
Мунофиқларнинг яҳудийларга ва бошқаларга садоқати сохта садоқат. Қийинчиликлар келган пайтда тугаб қолади.

• اليهود جبناء لا يواجهون في القتال، ولو قاتلوا فإنهم يتحصنون بِقُرَاهم وأسلحتهم.
Яҳудийлар қўрқоқ бўладилар. Юзма-юз жанг қила олмайдилар. Қишлоқлари ва қуролларига қўрғонланиб олиб, ўша орқали жанг қила оладилар, холос.

 
Vertaling van de betekenissen Surah: Al-Hasjr
Surah's Index Pagina nummer
 
Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling van de samenvatting van de tafsier van de Heilige Koran. - Index van vertaling

Uitgegeven door het Tafsier Centrum voor Koranstudies.

Sluit