Check out the new design

Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling van de samenvatting van de tafsier van de Heilige Koran. * - Index van vertaling


Vertaling van de betekenissen Vers: (149) Surah: el-Anaam
قُلۡ فَلِلَّهِ ٱلۡحُجَّةُ ٱلۡبَٰلِغَةُۖ فَلَوۡ شَآءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِينَ
Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Сизларда фақат мана шу тош босмас ҳужжатлардан бошқа далил бўлмаса, билингизки, Аллоҳнинг ҳужжати ўта кучлидирки, унинг қаршисида сизлар келтираётган биронта узрингиз ўтмай қолади ва сизлар таянаётган ҳамма шубҳаларингиз чиппакка чиқади. Эй мушриклар, Аллоҳ истаганида сизларга тавфиқ берган бўларди".
Arabische uitleg van de Qur'an:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• الحذر من الجرائم الموصلة لبأس الله؛ لأنه لا يُرَدُّ بأسه عن القوم المجرمين إذا أراده.
Мазкур оятларда Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган жиноятлардан огоҳлантириляпти. Чунки жиноятчи қавмдан Аллоҳнинг азобини ҳеч кимса қайтара олмайди.

• الاحتجاج بالقضاء والقدر بعد أن أعطى الله تعالى كل مخلوق قُدْرة وإرادة يتمكَّن بهما من فعل ما كُلِّف به؛ ظُلْمٌ مَحْض وعناد صرف.
Аллоҳ таоло ҳар бир махлуққа ўз вазифасини адо этишга қодир бўла оладиган қудрат ва ирода берганидан кейин яна қазойи қадарни ҳужжат қилиш ғирт зулм ва саркашликнинг айнан ўзидир.

• دَلَّتِ الآيات على أنه بحسب عقل العبد يكون قيامه بما أمر الله به.
Оятлар банданинг Аллоҳ буюрган амалларни бажариши унинг ақли миқдорига қараб бўлишига далолат қиляпти.

• النهي عن قربان الفواحش أبلغ من النهي عن مجرد فعلها، فإنه يتناول النهي عن مقدماتها ووسائلها الموصلة إليها.
Ёмон ишларга яқин бўлишдан қайтариш уларни қилишдан қайтаришдан кўра кучлироқ тақиқдир. Чунки бунда ёмон ишларни қилишга олиб борадиган сабаблару воситалардан ҳам қайтариш бор.

 
Vertaling van de betekenissen Vers: (149) Surah: el-Anaam
Surah's Index Pagina nummer
 
Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling van de samenvatting van de tafsier van de Heilige Koran. - Index van vertaling

Uitgegeven door het Tafsier Centrum voor Koranstudies.

Sluit