Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (31) سورت: یونس
قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Эй, Пайғамбар, айтинг: «Ким сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ердан эса уруғ унидириб, унга турли маъданларни жойлаб ризқ берур? Ким қулоқ ва кўзларга эгалик қилур? Ким бир томчи ўлик сувдан инсондек тирик мавжудотни, ўлик тухумдан тирик жўжани чиқарур? Ким тирик ҳайвондан ўлик бир томчи сувни, тирик қушдан эса ўлик тухумни чиқарур? Осмонлару ернинг ва улар орасидаги махлуқотларнинг барча ишларини ким тадбир қилиб турур?» Улар албатта: «Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ қилади», деб жавоб берадилар. Шунда сиз айтинг: «Шуни билмайсизларми? Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?!»
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• أعظم نعيم يُرَغَّب به المؤمن هو النظر إلى وجه الله تعالى.
Мўмин қизиқадиган энг катта неъмат Аллоҳнинг Юзини кўришдир.

• بيان قدرة الله، وأنه على كل شيء قدير.
Аллоҳнинг қудрати, ҳар ишга Қодир экани баён қилинди.

• التوحيد في الربوبية والإشراك في الإلهية باطل، فلا بد من توحيدهما معًا.
Модомики, улуҳиятда ширк келтирилар экан, рубубиятдаги тавҳиддан фойда йўқ. Ҳар иккисида ҳам тавҳид бўлиши шарт. Яъни, илоҳликда, маъбудликда Аллоҳга бошқаларни шерик қилиб, яратувчиликда, парвардигорликда У Зотни бир деб билишнинг фойдаси йўқ. Ҳар иккисида ҳам Аллоҳни бир деб билиш шарт.

• إذا قضى الله بعدم إيمان قوم بسبب معاصيهم فإنهم لا يؤمنون.
Аллоҳ бир қавмни гуноҳлари туфайли иймонсизликка ҳукм қилиб қўйса, тамом, энди улар иймон келтирмайдилар.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (31) سورت: یونس
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول