Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: اسراء   آیت:
ذَٰلِكَ مِمَّآ أَوۡحَىٰٓ إِلَيۡكَ رَبُّكَ مِنَ ٱلۡحِكۡمَةِۗ وَلَا تَجۡعَلۡ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتُلۡقَىٰ فِي جَهَنَّمَ مَلُومٗا مَّدۡحُورًا
Сизга Биз баён қилиб берган буйруқлар, тақиқлар ва ҳукмлар Парвардигорингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматидир. Эй инсон, Аллоҳга бошқани шерик қилма. Тағин қиёмат куни ҳамма яхшиликдан мосуво бўлиб, маломатга қолган ва қувилган ҳолингда дўзахга ташланиб қолмагин.
عربي تفسیرونه:
أَفَأَصۡفَىٰكُمۡ رَبُّكُم بِٱلۡبَنِينَ وَٱتَّخَذَ مِنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنَٰثًاۚ إِنَّكُمۡ لَتَقُولُونَ قَوۡلًا عَظِيمٗا
Эй фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб даъво қилаётганлар, эй мушриклар, Парвардигорингиз сизларга эркакларни хослаб бериб, Ўзига фаришталарни қиз қилиб олибдими? Аллоҳ сизлар айтаётган бу гаплардан Олийдир. Сизлар Аллоҳ ҳақида ўта манфур гапни айтяпсизлар.
عربي تفسیرونه:
وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَا فِي هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ لِيَذَّكَّرُواْ وَمَا يَزِيدُهُمۡ إِلَّا نُفُورٗا
Биз бу Қуръонда ҳукмлар, насиҳатлар ва мисолларни баён қилдик. Токи, одамлар ундан ибрат олиб, фойдали йўлга юрсинлар, зарарли йўллардан қайтсинлар. Лекин бу нарса табиати бузуқларни ҳақдан янада узоқлаштирди, холос.
عربي تفسیرونه:
قُل لَّوۡ كَانَ مَعَهُۥٓ ءَالِهَةٞ كَمَا يَقُولُونَ إِذٗا لَّٱبۡتَغَوۡاْ إِلَىٰ ذِي ٱلۡعَرۡشِ سَبِيلٗا
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Агар улар айтганидек, Аллоҳдан бошқа маъбудлар ҳам бўлганида улар Арш соҳиби Аллоҳдан мулкини тортиб олиш учун йўл излаган бўлар эдилар.
عربي تفسیرونه:
سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يَقُولُونَ عُلُوّٗا كَبِيرٗا
Аллоҳ мушриклар сифатлаётган нарсалардан Пок ва жуда Олийдир.
عربي تفسیرونه:
تُسَبِّحُ لَهُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ ٱلسَّبۡعُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهِنَّۚ وَإِن مِّن شَيۡءٍ إِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمۡدِهِۦ وَلَٰكِن لَّا تَفۡقَهُونَ تَسۡبِيحَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ حَلِيمًا غَفُورٗا
Аллоҳга осмонлар ҳам, замин ҳам, улардаги мавжудотлар ҳам тасбеҳ айтади. Аллоҳга ҳамд, тасбеҳ айтмайдиган бирон мавжудот йўқ. Лекин уларнинг қандай тасбеҳ айтишларини сизлар англай олмайсизлар. Сизлар фақат тил билан айтилган тасбеҳнигина тушунасизлар. Аллоҳ Ҳалим Зотдирки, тез жазолаб юбормайди. У тавба қилган бандаси учун Мағфиратли Зотдир.
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا قَرَأۡتَ ٱلۡقُرۡءَانَ جَعَلۡنَا بَيۡنَكَ وَبَيۡنَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ حِجَابٗا مَّسۡتُورٗا
Эй Пайғамбар, Қуръон ўқиган пайтингизда ҳамда улар Қуръондаги тақиқлар ва насиҳатларни эшитган вақтларида сиз билан Қиёмат кунига ишонмайдиган кимсалар ўртасида бир тўсилган парда қилиб қўямиз. Шу билан улар Қуръонни тушунишдан тўсилиб қоладилар. Бу ҳақдан юз ўгирганлари учун бир жазодир.
عربي تفسیرونه:
وَجَعَلۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ أَكِنَّةً أَن يَفۡقَهُوهُ وَفِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرٗاۚ وَإِذَا ذَكَرۡتَ رَبَّكَ فِي ٱلۡقُرۡءَانِ وَحۡدَهُۥ وَلَّوۡاْ عَلَىٰٓ أَدۡبَٰرِهِمۡ نُفُورٗا
Уларнинг дилларини пардалар билан тўсдик. Энди улар Қуръонни англамайдилар. Қулоқларига оғирлик солдик. Энди улар фойдаси тегадиган тарзда тинглай олмайдилар. Қуръонда ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилсангиз ва уларнинг худоларини тилга олмасангиз, Аллоҳни ягона чин илоҳ деб билишдан қочиб, орқаларига бурилиб кетадилар.
عربي تفسیرونه:
نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَسۡتَمِعُونَ بِهِۦٓ إِذۡ يَسۡتَمِعُونَ إِلَيۡكَ وَإِذۡ هُمۡ نَجۡوَىٰٓ إِذۡ يَقُولُ ٱلظَّٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلٗا مَّسۡحُورًا
Уларнинг раҳбарлари нима учун Қуръонга қулоқ солаётганларини яхши биламиз. Уларнинг мақсади ҳидоят топиш эмас, сизларни масхаралаш, устингиздан кулиш, холос. Биз уларнинг ҳақни ёлғонга чиқариш ва ундан тўсиш мақсадида шивир-шивир қилаётганларини ҳам, ўзларига ўзлари зулм қилган золимлар: "Сизлар бир сеҳрланган, ақли кирди-чиқди бўлиб қолган кишига эргашяпсизлар, холос", деяётганларини ҳам яхши билурмиз.
عربي تفسیرونه:
ٱنظُرۡ كَيۡفَ ضَرَبُواْ لَكَ ٱلۡأَمۡثَالَ فَضَلُّواْ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ سَبِيلٗا
Эй Пайғамбар, сизни нақадар тубан хислатлар билан айблаганларига бир қаранг. Улар ҳақ йўлдан адашиб кетдилар. Энди ҳақ йўлни топа олмайдилар.
عربي تفسیرونه:
وَقَالُوٓاْ أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا وَرُفَٰتًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ خَلۡقٗا جَدِيدٗا
Мушриклар қайта тирилишни инкор қилиб, шундай дедилар: "Баданларимиз чириб, қоқ суякка айланганимиздан кейин яна янгитдан тириламизми? Ахир бу бўлиши мумкин эмас-ку!"
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• الزعم بأن الملائكة بنات الله افتراء كبير، وقول عظيم الإثم عند الله عز وجل.
Фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб даъво қилиш жуда катта бўҳтон ва ўта оғир гуноҳ.

• أكثر الناس لا تزيدهم آيات الله إلا نفورًا؛ لبغضهم للحق ومحبتهم ما كانوا عليه من الباطل.
Аксар одамлар ҳақни ёқтирмайдилар ва ўзларининг ёлғонларини хуш кўрадилар. Шунинг учун уларга Аллоҳнинг оятлари фақат нафратни зиёда қилади, холос.

• ما من مخلوق في السماوات والأرض إلا يسبح بحمد الله تعالى فينبغي للعبد ألا تسبقه المخلوقات بالتسبيح.
Осмонлару ердаги ҳар бир махлуқ Аллоҳга ҳамд, тасбеҳ айтади. Шундай бўлгач, банда тасбеҳ айтишда улардан орқада қолмаслиги лозим.

• من حلم الله على عباده أنه لا يعاجلهم بالعقوبة على غفلتهم وسوء صنيعهم، فرحمته سبقت غضبه.
Аллоҳнинг меҳрибонлигини кўрингки, бандаларини қилмишларига яраша тез ва тўсатдан азобламайди. У Зотнинг раҳмати ғазабидан муқаддамдир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: اسراء
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول