د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (127) سورت: البقرة
وَإِذۡ يَرۡفَعُ إِبۡرَٰهِـۧمُ ٱلۡقَوَاعِدَ مِنَ ٱلۡبَيۡتِ وَإِسۡمَٰعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلۡ مِنَّآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
Эсланг, эй Пайғамбар, Иброҳим билан Исмоил Каъба пойдеворини кўтараётган пайтида эгилиб, камтарлик билан: "Парвардигоро, биздан амалларимизни, жумладан, мана шу уйни қураётганимизни қабул айла, Сен дуоларимизни эшитгувчи ва ниятларимиздан ҳам, қилаётган ишларимиздан ҳам огоҳ Зотсан", дегандилар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• المؤمن المتقي لا يغتر بأعماله الصالحة، بل يخاف أن ترد عليه، ولا تقبل منه، ولهذا يُكْثِرُ سؤالَ الله قَبولها.
Тақводор мўмин ўзининг солиҳ амалларига алданиб қолмайди. Аксинча, доим қабул бўлмай қолишидан қўрқиб туради. Шунинг учун Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, тинимсиз дуо қилади.

• بركة دعوة أبي الأنبياء إبراهيم عليه السلام، حيث أجاب الله دعاءه وجعل خاتم أنبيائه وأفضل رسله من أهل مكة.
Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси нақадар баракали бўлди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, пайғамбарлар хотами ва афзали Муҳаммад алайҳиссаломни Макка аҳлидан чиқарди.

• دين إبراهيم عليه السلام هو الملة الحنيفية الموافقة للفطرة، لا يرغب عنها ولا يزهد فيها إلا الجاهل المخالف لفطرته.
Иброҳим алайҳиссаломнинг дини инсон табиатига мувофиқ келадиган покиза миллат динидир. Ундан фақат ўз табиатига қарши чиқадиган нодон-жоҳилларгина юз ўгирадилар.

• مشروعية الوصية للذرية باتباع الهدى، وأخذ العهد عليهم بالتمسك بالحق والثبات عليه.
Зурриётга ҳидоятга эргашишни васият қилишнинг, улардан ҳақиқатни маҳкам ушлаш ва унинг устида сабот билан туриш ҳақида аҳду паймон олишнинг машруълиги.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (127) سورت: البقرة
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول