د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (230) سورت: البقرة
فَإِن طَلَّقَهَا فَلَا تَحِلُّ لَهُۥ مِنۢ بَعۡدُ حَتَّىٰ تَنكِحَ زَوۡجًا غَيۡرَهُۥۗ فَإِن طَلَّقَهَا فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَآ أَن يَتَرَاجَعَآ إِن ظَنَّآ أَن يُقِيمَا حُدُودَ ٱللَّهِۗ وَتِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوۡمٖ يَعۡلَمُونَ
Эр учинчи марта талоқ қилганидан кейин қайта ярашишга ҳаққи бўлмайди. Уч марта талоқ қилинган аёл бошқа бировга никоҳланиб турмуш қурса ва у турмуши ҳам бузилса, ундан ҳам талоғини олса ёки эри вафот этса, у ҳолда олдинги эри билан қайта никоҳланиши мумкин бўлади. Шаръий ҳукмларга риоя қилиб, ўзаро тотув яшаб кетишларига кўзлари етса, албатта. Лекин атайин олдинги эрига қайта никоҳланиш учунгина бошқа бировга турмушга чиқиб, кейин талоғини олиши (ҳалола қилиниши) жоиз эмас. Аллоҳ бу шаръий ҳукмларни ҳукм ва ҳудуд нималигини биладиган одамларга баён қилади. Чунки бу ҳукмлардан фойдаланадиганлар ана ўшалардир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• بيَّن الله تعالى أحكام النكاح والطلاق بيانًا شاملًا حتى يعرف الناس حدود الحلال والحرام فلا يتجاوزونها.
Аллоҳ таоло никоҳ ва талоқ ҳукмларини атрофлича ва батафсил баён қилиб, бу борадаги ҳалол ва ҳаром ҳудудларини белгилаб қўйди. Токи, одамлар ўша ҳудудлардан ошиб кетмасинлар.

• عظَّم الله شأن النكاح وحرم التلاعب فيه بالألفاظ فجعلها ملزمة، وألغى التلاعب بكثرة الطلاق والرجعة فجعل لها حدًّا بطلقتين رجعيتين ثم تحرم عليه إلا أن تنكح زوجا غيره ثم يطلقها، أو يموت عنها.
Аллоҳ никоҳнинг шаънини улуғлади ва у ҳақда ҳар хил гаплар билан ўйнашишни ҳаром қилди. Ҳадеб ҳали талоқ қилиб, ҳали қайтариб олишни бекор қилиб, унга аниқ чегарани қўйди. Хотин икки марта талоқ қилинса, қайтариб олиш мумкин, учинчисидан кейин эса то бир эрга тегиб, ўша эри талоқ қилгунича ёки ўлгунича олдинги эрига никоҳланиши жоиз бўлмайди.

• المعاشرة الزوجية تكون بالمعروف، فإن تعذر ذلك فلا بأس من الطلاق، ولا حرج على أحد الزوجين أن يطلبه.
Эр-хотинлик ҳаёти яхшилик, тотувлик, иноқлик билан бўлмоғи лозим. Бунинг иложи бўлмаса, талоқ қилиш жоиз. Эр ёки хотиннинг ажрашишни талаб қилишга ҳаққи бор.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (230) سورت: البقرة
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول