د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (264) سورت: البقرة
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُبۡطِلُواْ صَدَقَٰتِكُم بِٱلۡمَنِّ وَٱلۡأَذَىٰ كَٱلَّذِي يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۖ فَمَثَلُهُۥ كَمَثَلِ صَفۡوَانٍ عَلَيۡهِ تُرَابٞ فَأَصَابَهُۥ وَابِلٞ فَتَرَكَهُۥ صَلۡدٗاۖ لَّا يَقۡدِرُونَ عَلَىٰ شَيۡءٖ مِّمَّا كَسَبُواْۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, одамларга кўрсатиш ва улардан мақтов эшитиш учун эҳсон қиладиган, ўзи эса Аллоҳга ҳам, Қиёмат кунига ҳам, у кунда бўладиган мукофоту жазога ҳам ишонмайдиган кофирга ўхшаб, бировга садақа бериб, ортидан миннат қилиб, озор бериб, берган садақаларингизни йўққа чиқарманг! Унинг мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир тегиб, ҳалиги чанг-тупроқни ювиб юборган-да, ўзини қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. Худди шунга ўхшаб, риёкорлар ҳам қилган амалларию садақаларининг савобларини пучга чиқарадилар-да, Аллоҳнинг олдига олиб борадиган ҳеч нарсалари қолмайди. Аллоҳ кофирларни Ўзи рози бўладиган ҳамда қилган амалларию инфоқ-эҳсонлари асқотадиган ишларга бошламайди.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• مراتب الإيمان بالله ومنازل اليقين به متفاوتة لا حد لها، وكلما ازداد العبد نظرًا في آيات الله الشرعية والكونية زاد إيمانًا ويقينًا.
Иймон-ишончнинг ўзига хос чек-чегарасиз турли хил мартабалари, даражалари бор. Банда Аллоҳнинг шаръий ва кавний оят-аломатларига назар ташлагани сайин унинг иймон-ишончи ортиб бораверади.

• بَعْثُ الله تعالى للخلق بعد موتهم دليل ظاهر على كمال قدرته وتمام عظمته سبحانه.
Аллоҳ таолонинг махлуқотларни ўлганларидан кейин қайта тирилтириши чексиз қудратга эгалиги, ҳар қандай нуқсондан поклиги ва буюклигининг мукаммаллигига далилдир.

• فضل الإنفاق في سبيل الله وعظم ثوابه، إذا صاحبته النية الصالحة، ولم يلحقه أذى ولا مِنّة محبطة للعمل.
Яхши ният билан миннат ва озор аралаштирмасдан Аллоҳ йўлида қилинган инфоқ-эҳсоннинг фазли бошқача бўлади.

• من أحسن ما يقدمه المرء للناس حُسن الخلق من قول وفعل حَسَن، وعفو عن مسيء.
Кишининг одамларга қилган энг яхши эҳсони амали ва гап-сўзидаги гўзал хулқи ҳамда ёмонлик қилган одамни кечириб юборишидир.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (264) سورت: البقرة
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول