د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (61) سورت: النور
لَّيۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِيضِ حَرَجٞ وَلَا عَلَىٰٓ أَنفُسِكُمۡ أَن تَأۡكُلُواْ مِنۢ بُيُوتِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ ءَابَآئِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ أُمَّهَٰتِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ إِخۡوَٰنِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ أَخَوَٰتِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ أَعۡمَٰمِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ عَمَّٰتِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ أَخۡوَٰلِكُمۡ أَوۡ بُيُوتِ خَٰلَٰتِكُمۡ أَوۡ مَا مَلَكۡتُم مَّفَاتِحَهُۥٓ أَوۡ صَدِيقِكُمۡۚ لَيۡسَ عَلَيۡكُمۡ جُنَاحٌ أَن تَأۡكُلُواْ جَمِيعًا أَوۡ أَشۡتَاتٗاۚ فَإِذَا دَخَلۡتُم بُيُوتٗا فَسَلِّمُواْ عَلَىٰٓ أَنفُسِكُمۡ تَحِيَّةٗ مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِ مُبَٰرَكَةٗ طَيِّبَةٗۚ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ
Кўзи кўрмайдиган кўр кишига ҳам, расо юролмайдиган чўлоқ одамга ҳам, касалга ҳам Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш каби қўлидан келмайдиган ишларни қилмаслигида ҳеч қандай хараж йўқ. Эй мўминлар, сизлар ўз уйларингиздан ё ўғилларингизнинг уйларидан ё оталарингизнинг ё оналарингизнинг ё ака-укаларингизнинг ё опа-сингилларингизнинг ё амакиларингизнинг ё аммаларингизнинг ё тоғаларингизнинг ё холаларингизнинг уйларидан ё сизларга топшириб қўйилган уйлардан ё дўстингизнинг уйидан таомланишингизда сизларга гуноҳ йўқ. Тўпланиб овқатланасизларми ё бўлинибми, сизларга гуноҳ йўқ. Мазкур уйларга кирган пайтингизда у ердагиларга "Ассалому алайкум", дея салом беринглар. Агар у ерда ҳеч ким бўлмаса, "Ассалому алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн" дея ўзларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар. Зеро, салом ораларингиздаги дўстлик, ошнолик ришталарини мустаҳкамлайди. Эшитган одам бир ҳузурланади. Аллоҳ сизларга оятларни мана шундай баён қилади. Шояд, ақл юритсангизлар ва уларга амал қилсангизлар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• جواز وضع العجائز بعض ثيابهنّ لانتفاء الريبة من ذلك.
Кампирлар ёпинчиқлари ва рўмолларини ечишлари мумкин.

• الاحتياط في الدين شأن المتقين.
Динда эҳтиёткор бўлиш тақводорлар ишидир.

• الأعذار سبب في تخفيف التكليف.
Узри борлар учун вазифалар енгиллатиб берилади.

• المجتمع المسلم مجتمع التكافل والتآزر والتآخي.
Мусулмон жамияти аъзолари ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, бир-бирининг камини тўлдирадиган, бир-бири билан биродар бўладиган жамиятдир.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (61) سورت: النور
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول