د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (40) سورت: النمل
قَالَ ٱلَّذِي عِندَهُۥ عِلۡمٞ مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ أَنَا۠ ءَاتِيكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن يَرۡتَدَّ إِلَيۡكَ طَرۡفُكَۚ فَلَمَّا رَءَاهُ مُسۡتَقِرًّا عِندَهُۥ قَالَ هَٰذَا مِن فَضۡلِ رَبِّي لِيَبۡلُوَنِيٓ ءَأَشۡكُرُ أَمۡ أَكۡفُرُۖ وَمَن شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشۡكُرُ لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيّٞ كَرِيمٞ
Сулаймон ҳузуридаги китобдан хабари бор, жумладан, Аллоҳнинг буюк номи айтилиб дуо қилинганда у албатта ижобат бўлишини ҳам биладиган бир солиҳ олим киши: "Мен уни сенга кўз юмиб очгунингча келтираман", деди. Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат айлаб, тахт ўша заҳоти ҳозиру нозир бўлди. Сулайҳмон алайҳиссалом тахтнинг ўз ҳузурида жойлашиб турганини кўргач, деди: "Бу Парвардигоримнинг шукр қиламанми ёки нонкўрлик қиламанми, шуни синаш учун кўрсатган фазлидандир. Ким шукр қилса, ўзига фойда. Ким нонкўрлик қилса, бас, Парвардигорим унинг шукр қилишидан беҳожат ва карамли Зотдир. Шу қадар карамлики, Уни инкор қилиб турган кофирга ҳам ризқ бераверади.".
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• عزة الإيمان تحصّن المؤمن من التأثر بحطام الدنيا.
Иймон иззати мўминни дунё зеб-зийнатларига берилиб кетишдан асраб туради.

• الفرح بالماديات والركون إليها صفة من صفات الكفار.
Фақат моддий ютуқлар билангина қувониб, шунинг ўзида қотиб қолиш кофирларга хос хислатлардандир.

• يقظة شعور المؤمن تجاه نعم الله.
Мўмин Аллоҳнинг неъматларини ҳис этиш борасида ҳар доим сергакдир.

• اختبار ذكاء الخصم بغية التعامل معه بما يناسبه.
Рақибнинг заковати синаб кўрилса, у билан қандай муомала қилиш ойдинлашади.

• إبراز التفوق على الخصم للتأثير فيه.
Рақибга таъсир ўтказмоқчи бўлсангиз, ундан устун эканингизни кўрсатиб қўйинг.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (40) سورت: النمل
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول