د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (200) سورت: آل عمران
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱصۡبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, шариат юклаган вазифаларга ҳам, дунёвий мусибатларга ҳам сабр қилингиз. Сабр қилиш борасида кофирлардан ғолиб бўлингиз. Уларнинг сабри сизникидан ортиқ бўлмасин. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга доим шай турингиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилингиз. Шоядки, шунда орзу-умидингизга эришиб, дўзахдан саломат бўлиб, жаннатга кирсангизлар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• الأذى الذي ينال المؤمن في سبيل الله فيضطره إلى الهجرة والخروج والجهاد من أعظم أسباب تكفير الذنوب ومضاعفة الأجور.
Мўминнинг Аллоҳ йўлида чеккан озорлари, юртидан қувилиши, жанг қилиши гуноҳларига каффорат бўладиган ва ажру савобларини кўпайтирадиган энг катта сабаблардандир.

• ليست العبرة بما قد ينعم به الكافر في الدنيا من المال والمتاع وإن عظم؛ لأن الدنيا زائلة، وإنما العبرة بحقيقة مصيره في الآخرة في دار الخلود.
Кофирнинг бу дунёда ҳар қанча керилиши, яйраб-яшнаши ҳеч нарса эмас. Чунки дунё ўткинчи, бир зумда ўтади-кетади. Охиратда - абадий ҳаётда эришиладиган муваффақият эса чин саодатдир.

• من أهل الكتاب من يشهدون بالحق الذي في كتبهم، فيؤمنون بما أنزل إليهم وبما أنزل على المؤمنين، فهؤلاء لهم أجرهم مرتين.
Аҳли китоблар орасида ўзларининг китобларидаги ҳақиқатга гувоҳлик берадиганлари, ўзларига нозил бўлган оятларга ҳам, мўминларга нозил бўлган Қуръонга ҳам иймон келтирадиганлари бор. Уларнинг ажру савоблари икки баробар қилиб берилади.

• الصبر على الحق، ومغالبة المكذبين به، والجهاد في سبيله، هو سبيل الفلاح في الآخرة.
Ҳақ йўлида сабр қилиш, ҳақни ёлғонга чиқарадиганлардан кўра сабрлироқ бўлиш ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш охиратдаги нажотга олиб борадиган равон йўлдир.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (200) سورت: آل عمران
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول