د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (39) سورت: سبإ
قُلۡ إِنَّ رَبِّي يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَيَقۡدِرُ لَهُۥۚ وَمَآ أَنفَقۡتُم مِّن شَيۡءٖ فَهُوَ يُخۡلِفُهُۥۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи истаган бандасига ризқни кенг қилиб беради. Истаган бандасига танг қилиб беради. Аллоҳ йўлида нимани сарф этсангизлар, Аллоҳ унинг ўрнини бу дунёда ундан ҳам яхшироғини бериб тўлдириб қўяди. Охиратда эса кўп ажру савоблар ато этади. Аллоҳ субҳонаҳу энг яхши ризқ бергувчидир. Ким ризқ талабида бўлса, унинг сабабларига, воситаларига мурожаат қилсин.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• تبرؤ الأتباع والمتبوعين بعضهم من بعض، لا يُعْفِي كلًّا من مسؤوليته.
Тобелар билан пешволар ўртасидаги айбни бир-бирига ағдаришлар ҳар иккисига ҳам фойда бермайди. Иккиси ҳам жавобгарликдан озод бўлолмайди.

• الترف مُبْعِد عن الإذعان للحق والانقياد له.
Фаровонлик ҳаққа бўйсунишдан ва унга эргашишдан узоқлаштиради.

• المؤمن ينفعه ماله وولده، والكافر لا ينتفع بهما.
Мол-давлат ва бола-чақа мўминга асқотади. Кофирга эса асқотмайди.

• الإنفاق في سبيل الله يؤدي إلى إخلاف المال في الدنيا، والجزاء الحسن في الآخرة.
Аллоҳ йўлида инфоқ қилинган молнинг ўрни шу дунёнинг ўзида тўлдириб қўйилади. Охиратда эса унинг учун гўзал мукофот берилади.

 
د معناګانو ژباړه آیت: (39) سورت: سبإ
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - د ژباړو فهرست (لړلیک)

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بندول