Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: صافات   آیت:
فَلَمَّآ أَسۡلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلۡجَبِينِ
Иккиси ҳам Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, Иброҳим ўғлини сўйиш учун пешонаси билан ерга ётқизган пайтда
عربي تفسیرونه:
وَنَٰدَيۡنَٰهُ أَن يَٰٓإِبۡرَٰهِيمُ
Иброҳим Аллоҳнинг буйруғини бажаришга чоғланган пайтда унга нидо қилдик: "Эй Иброҳим!
عربي تفسیرونه:
قَدۡ صَدَّقۡتَ ٱلرُّءۡيَآۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Ўғлингни сўйишга жазм қилишинг билан тушингда кўрган ишни амалга ошириб бўлдинг. Биз муҳсинларни сени мана шу буюк машаққатдан қутқарганимиз каби мукофотлаб, уларни ҳам меҳнат, машаққатлардан халос этамиз.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡبَلَٰٓؤُاْ ٱلۡمُبِينُ
Дарҳақиқат, бу очиқ синовдир. Иброҳим синовдан муваффақиятли ўтди.
عربي تفسیرونه:
وَفَدَيۡنَٰهُ بِذِبۡحٍ عَظِيمٖ
Исмоилнинг ўрнига сўйиш учун бир катта қўчқорни эваз қилиб бердик.
عربي تفسیرونه:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Келггуси умматларда Иброҳим учун мақтовлар қолдирдик. Тилларда достон бўлиб, ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.
عربي تفسیرونه:
سَلَٰمٌ عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ
Аллоҳ тарафидан Иброҳимга салом айтиляпти ва ҳар қандай балою офатлардан саломатлик тиланяпти.
عربي تفسیرونه:
كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Биз Иброҳимни тоати учун қандай мукофотлаган бўлсак, муҳсинларни ҳам ана шундай мукофотлаймиз.
عربي تفسیرونه:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дарҳақиқат, Иброҳим Аллоҳга бандалик қилиш шартларига вафо қиладиган мўмин бандаларимиздандир.
عربي تفسیرونه:
وَبَشَّرۡنَٰهُ بِإِسۡحَٰقَ نَبِيّٗا مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Унга яна бир бошқа фарзанд ҳақида ҳам хушхабар бердик. У келгусида пайғамбар ва солиҳ банда бўладиган Исҳоқдир. Бу Иброҳимнинг ўғли Исмоилни сўйиш ҳақидаги фармонига бўйсунгани учун берилган мукофотнинг бир қисми бўлди.
عربي تفسیرونه:
وَبَٰرَكۡنَا عَلَيۡهِ وَعَلَىٰٓ إِسۡحَٰقَۚ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحۡسِنٞ وَظَالِمٞ لِّنَفۡسِهِۦ مُبِينٞ
Унинг ўзига ҳам, ўғли Исҳоққа ҳам барака ёғдирдик. Уларга неъматларни кўп қилиб бердик. Шулардан бири болаларининг кўп бўлиши. Уларнинг зурриётидан Парвардигорига итоат этадиган муҳсинлар ҳам, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қиладиган золимлар ҳам чиқади.
عربي تفسیرونه:
وَلَقَدۡ مَنَنَّا عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга пайғамбарликни инъом қилдик.
عربي تفسیرونه:
وَنَجَّيۡنَٰهُمَا وَقَوۡمَهُمَا مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِيمِ
Иккисига ҳам, қавмига ҳам Фиръавнга қул бўлиб қолиш ва ғарқ бўлишдан нажот бердик.
عربي تفسیرونه:
وَنَصَرۡنَٰهُمۡ فَكَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Уларни Фиръавн ва унинг лашкарига қарши қўлладик. Шу билан душманлари устидан ғалаба қозондилар.
عربي تفسیرونه:
وَءَاتَيۡنَٰهُمَا ٱلۡكِتَٰبَ ٱلۡمُسۡتَبِينَ
Мусо ва унинг биродари Ҳорунга Аллоҳ тарафидан нозил қилинган Тавротни бердик. У ичида бирон чалкашлиги бўлмаган очиқ китобдир.
عربي تفسیرونه:
وَهَدَيۡنَٰهُمَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ
Иккисини тўғри йўлга ҳидоят қилдик. У Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган Ислом йўлидир.
عربي تفسیرونه:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِمَا فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Келгуси авлодлар тилида достон бўлиб, ҳамма уларни мақтаб гапирадиган бўлдилар.
عربي تفسیرونه:
سَلَٰمٌ عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Аллоҳ тарафидан Мусо ва Ҳорунга салом айтиляпти ва ҳар қандай балою офатлардан саломатлик тиланяпти.
عربي تفسیرونه:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунни қандай мукофотлаган бўлсак, чиройли амал қилгувчиларни ҳам ана шундай мукофотлаймиз.
عربي تفسیرونه:
إِنَّهُمَا مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мусо ва Ҳорун Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қиладиган мўмин бандалардандир.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ إِلۡيَاسَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Илёс ҳам шак-шубҳасиз, Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарлардандир. Аллоҳ унга пайғамбарлик ва рисолатни инъом этди.
عربي تفسیرونه:
إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦٓ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда у қавми Бани Исроилга деди: "Эй қавмим, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан, жумладан, ширкдан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?!
عربي تفسیرونه:
أَتَدۡعُونَ بَعۡلٗا وَتَذَرُونَ أَحۡسَنَ ٱلۡخَٰلِقِينَ
Аллоҳни қўйиб, Баъл номли бутларингизга ибодат қиласизларми? Энг гўзал яратгувчи Аллоҳга ибодат қилишдан бош тортасизларми?!
عربي تفسیرونه:
ٱللَّهَ رَبَّكُمۡ وَرَبَّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Аллоҳ сизларни ҳам, олдин ўтган ота-боболарингизни ҳам яратган Парвардигорингиздир. Ибодат қилинишга ёлғиз Угина хақлидир. Ундан бошқа фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган бут, санамлар маъбудликка лойиқ эмас.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• قوله: ﴿فَلَمَّآ أَسْلَمَا﴾ دليل على أن إبراهيم وإسماعيل عليهما السلام كانا في غاية التسليم لأمر الله تعالى.
Оятдаги: "Иккиси таслим бўлишгач" иборасидан кўриниб турибдики, Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар Аллоҳнинг амрига ниҳоятда қаттиқ бўйсунганлар.

• من مقاصد الشرع تحرير العباد من عبودية البشر.
Шариатнинг мақсадларидан бири бандаларни бандаларга бандалик қилишдан озод этишдир.

• الثناء الحسن والذكر الطيب من النعيم المعجل في الدنيا.
Яхши ном қолдириш, тилларда достон бўлиш шу дунёда ато этилган шошилинч мукофотдир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: صافات
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول