Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: زخرف   آیت:

Зухруф

د سورت د مقصدونو څخه:
التحذير من الافتتان بزخرف الحياة الدنيا؛ لئلا يكون وسيلة للشرك.
Дунё ҳаётининг зеб-зийнатларига алданиб қолишдан огоҳлантириляпти. Токи, бу иш ширкка олиб бориб қўймасин.

حمٓ
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди.
عربي تفسیرونه:
وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ
Аллоҳ ҳақ сари бошлайдиган очиқ-равшан Қуръонга қасам ичди.
عربي تفسیرونه:
إِنَّا جَعَلۡنَٰهُ قُرۡءَٰنًا عَرَبِيّٗا لَّعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ
Албатта Биз уни араб тилидаги Қуръон қилдик. Шоядки, ўз тилингизда бўлгани учун унинг маъноларини англаб, тушуниб, фикр юритсангизлар ва бошқа халқларга етказсангизлар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّهُۥ فِيٓ أُمِّ ٱلۡكِتَٰبِ لَدَيۡنَا لَعَلِيٌّ حَكِيمٌ
Албатта бу Қуръон Лавҳул-Маҳфузда жуда олий, юксак мақомдадир ва ҳикматларга тўладир. Унинг буйруқлар борасидаги оятлари ҳам, тақиқлар борасидаги оятлари ҳам мустаҳкамдир.
عربي تفسیرونه:
أَفَنَضۡرِبُ عَنكُمُ ٱلذِّكۡرَ صَفۡحًا أَن كُنتُمۡ قَوۡمٗا مُّسۡرِفِينَ
Ширку маъсиятларни кўпайтириб юборганингиз учун сизларга Қуръонни нозил қилмасдан қўярмидик. Ҳаргиз бундай қилмасмиз. Зеро, илоҳий раҳмат бунинг аксини тақозо этади.
عربي تفسیرونه:
وَكَمۡ أَرۡسَلۡنَا مِن نَّبِيّٖ فِي ٱلۡأَوَّلِينَ
Олдинги умматларга қанча-қанча пайғамбарлар юборганмиз.
عربي تفسیرونه:
وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Ўтган умматларга Аллоҳ тарафидан қайси бир пайғамбар келса, уни масхара қилиб, устидан кулардилар.
عربي تفسیرونه:
فَأَهۡلَكۡنَآ أَشَدَّ مِنۡهُم بَطۡشٗا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Ўша умматлардан қудратлироқларини ҳам ҳалок айлаганмиз. Энди заифроқларини ҳалок этишга ҳам қодирмиз. Од, Самуд, Лут қавми, Мадян соҳиблари каби ўтган умматларни қандай ҳалок қилганимиз ҳақидаги қиссалар Қуръонда ўтган.
عربي تفسیرونه:
وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарадиган мушриклардан: "Осмонларни ким яратган, ерни ким яратган", деб сўрасангиз: "Уларни ҳаммадан Ғолиб, Азиз бўлган, ҳамма нарсани биладиган Зот яратган", деб жавоб беришлари тайин.
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدٗا وَجَعَلَ لَكُمۡ فِيهَا سُبُلٗا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
Аллоҳ шундай Зотки, ер юзини сизларга тўшаб берди. Унинг устида юрасизлар, яшайсизлар. Унинг водийларию тоғларидан йўллар очиб берди. Шояд, тўғри йўлни топиб олсангизлар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• سمي الوحي روحًا لأهمية الوحي في هداية الناس، فهو بمنزلة الروح للجسد.
Ваҳий жон деб аталяпти. Зеро, у жасаддаги жон кабидир. Одамларни тўғри йўлга бошлашда ваҳийнинг аҳамияти ўлик жасадга жон киритишдек муҳим.

• الهداية المسندة إلى الرسول صلى الله عليه وسلم هي هداية الإرشاد لا هداية التوفيق.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳидоят қилишлари тавфиқ ҳидояти эмас, иршод ҳидоятидир. Яъни, у зот тўғри йўлни кўрсатиб, унга йўллаб қўя олади, холос. Тавфиқни эса ёлғиз Аллоҳ беради.

• ما عند المشركين من توحيد الربوبية لا ينفعهم يوم القيامة.
Мушрикларнинг парвардигорлик (рубубият) тавҳидини тан олишлари Қиёмат куни асқотмайди.

 
د معناګانو ژباړه سورت: زخرف
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول