Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: قلم   آیت:

Қалам

د سورت د مقصدونو څخه:
شهادة الله للنبي بحسن الخُلق، والدفاع عنه وتثبيته.
Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг хулқи гўзал эканига Аллоҳ таолонинг Ўзи гувоҳлик берди ва у зотни ҳимоя қилди, қўллаб-қувватлади.

نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ
Нун. Бу каби ҳарфлар ҳақида ”Бақара”сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Аллоҳ таоло қаламга ҳамда фаришталар ва одамлар у билан ёзган битикларига қасам ичди.
عربي تفسیرونه:
مَآ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونٖ
Эй Пайғамбар, сиз мажнун эмассиз. Аксинча, Аллоҳ таоло сизга пайғамбарлик неъматини ато этди. Бу гаплар мушрикларнинг туҳматидан бошқа нарса эмас. Сиз улар тўқиётган жунундан батамом поксиз.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ لَكَ لَأَجۡرًا غَيۡرَ مَمۡنُونٖ
Одамларга рисолатни етказиш йўлида тортган озорларингиз учун сизга битмас-туганмас ажру савоблар бор.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ
Албатта сиз Қуръон олиб келган улуғ хулқ устидасиз. Чунки сиз қуръоний ахлоқни мукаммал суратда эгаллагансиз.
عربي تفسیرونه:
فَسَتُبۡصِرُ وَيُبۡصِرُونَ
Сиз ҳам, анави иймонсизлар ҳам яқинда кўрасизлар-ки,
عربي تفسیرونه:
بِأَييِّكُمُ ٱلۡمَفۡتُونُ
Ҳақ ошкор бўлганида қайси бирингиз мажнун эканлигингиз юзага чиқади.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло ким йўлдан озиб кетганини ҳам, ким тўғри йўлда кетаётганини ҳам билади. У Зот йўлдан адашганлар мушриклар эканини ва тўғри йўлни топган сиз эканингизни жуда яхши билади.
عربي تفسیرونه:
فَلَا تُطِعِ ٱلۡمُكَذِّبِينَ
Эй Пайғамбар, сиз олиб келган динни ёлғонга чиқараётган кимсаларга бўйин эгманг!
عربي تفسیرونه:
وَدُّواْ لَوۡ تُدۡهِنُ فَيُدۡهِنُونَ
Сизнинг диннинг зарарига уларга лутф кўрсатиб мулойим бўлишингизни орзу қиладилар. Шунда улар ҳам сизга лутф кўрсатиб, мулойим бўлмоқчи бўладилар.
عربي تفسیرونه:
وَلَا تُطِعۡ كُلَّ حَلَّافٖ مَّهِينٍ
Сиз кўп ноҳақ қасам ичадиган қасамхўр пасткашга бўйинсунманг.
عربي تفسیرونه:
هَمَّازٖ مَّشَّآءِۭ بِنَمِيمٖ
Одамларнинг орасида низо тарқатиш учун тинмай чақимчилик қилиб, ғийбат қилиб юрадиган нокасга.
عربي تفسیرونه:
مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Тинимсиз яхшиликни қизғанадиган, одамларнинг обрўси, моли ва жонига тажовуз қиладиган, гуноҳга ботган осийга.
عربي تفسیرونه:
عُتُلِّۭ بَعۡدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ
Қўпол ва насаби бетайинга.
عربي تفسیرونه:
أَن كَانَ ذَا مَالٖ وَبَنِينَ
У серфарзанд ва бадавлат бўлгани туфайли Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиришни ўзига эп кўрмади.
عربي تفسیرونه:
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Унга оятларимиз ўқиб берилганда: ”Бу аввалгилардан нақл қилинган хурофотлардир”, дейди.
عربي تفسیرونه:
سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلۡخُرۡطُومِ
Тез кунларда Биз унинг бурнига ҳеч қачон йўқолмайдиган тамғани босамиз.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• اتصاف الرسول صلى الله عليه وسلم بأخلاق القرآن.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуръоний ахлоқ билан сифатланиши.

• صفات الكفار صفات ذميمة يجب على المؤمن الابتعاد عنها، وعن طاعة أهلها.
Кофирларнинг сифатлари манфур, ёқимсиз сифатлардир. Мўминлар бундай сифатлардан ўзларини эҳтиёт қилишлари ва уларнинг соҳибларига итоат этишдан тийилишлари лозим.

• من أكثر الحلف هان على الرحمن، ونزلت مرتبته عند الناس.
Қасамхўр Аллоҳнинг назаридан қолади ва одамлар орасида обрўсизланади.

 
د معناګانو ژباړه سورت: قلم
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول