Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: انفطار   آیت:

Инфитор

د سورت د مقصدونو څخه:
تحذير الإنسان من الاغترار ونسيان يوم القيامة.
Инсонни ғурурланиб кетишдан, қиёмат кунини унутиб қўйшдан огоҳлантириш.

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنفَطَرَتۡ
Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида;
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا ٱلۡكَوَاكِبُ ٱنتَثَرَتۡ
Юлдузлар сочилиб тушганида;
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ فُجِّرَتۡ
Денгизлар бир-бирига очилиб, аралашиб кетганида;
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا ٱلۡقُبُورُ بُعۡثِرَتۡ
Қабрлар тўнкарилиб, ичидаги ўликлар чиқарилганида;
عربي تفسیرونه:
عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّا قَدَّمَتۡ وَأَخَّرَتۡ
Ўша вақтда ҳар бир жон олдин қилиб ўтган амалларини ҳам, пайсалга солиб қилмаган амалларини ҳам билади.
عربي تفسیرونه:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ ٱلۡكَرِيمِ
Эй Парвардигорига куфр келтирган инсон, сенга муҳлат бериб, жазони ўз карами билан кечиктирган Парвардигорингнинг амрига қарши чиқишга сени нима мажбур қилди?
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّىٰكَ فَعَدَلَكَ
У сени йўқдан бор қилди, аъзоларингни мукаммал ва мутаносиб айлади.
عربي تفسیرونه:
فِيٓ أَيِّ صُورَةٖ مَّا شَآءَ رَكَّبَكَ
У сени қандай яратишни хоҳлаган бўлса, шундай яратди. Эшак, маймун, ит ва ё бошқа жонзот қилиб яратмай мукаррам қилди.
عربي تفسیرونه:
كَلَّا بَلۡ تُكَذِّبُونَ بِٱلدِّينِ
Эй хом хаёллар, иш сизлар ўйлаганларингиздек эмас. Асло! Сизлар ҳисоб-китоб кунини ёлғонга чиқариб, унинг учун амал қилмаяпсизлар, тайёргарлик кўрмаяпсизлар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ عَلَيۡكُمۡ لَحَٰفِظِينَ
Ҳолбуки, устингизда амалларингизни қайд қилиб борадиган фаришталар бордир.
عربي تفسیرونه:
كِرَامٗا كَٰتِبِينَ
Улар Аллоҳ наздида мартабали, котиб фаришталар бўлиб, амалларингизни ёзиб турадилар.
عربي تفسیرونه:
يَعۡلَمُونَ مَا تَفۡعَلُونَ
Сизлар қилаётган ҳар бир ишни билиб, ёзиб қўядилар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٖ
Яхши амаллар ва тоат-ибодатларни кўп қилувчи кишилар Қиёмат куни туганмас неъматлар ичидадирлар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ ٱلۡفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٖ
Фисқу фужур билан умрини ўтказган бадбахтлар эса гуриллаб ёнувчи дўзахдадирлар.
عربي تفسیرونه:
يَصۡلَوۡنَهَا يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Жазо куни унга кириб, ўтда куядилар.
عربي تفسیرونه:
وَمَا هُمۡ عَنۡهَا بِغَآئِبِينَ
Бу азоблардан ҳеч қачон қочиб қутулолмаслар. Унда абадий қолурлар.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
Эй Пайғамбар, жазо куни нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ مَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
Яна такрор айтаман, жазо куни нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
عربي تفسیرونه:
يَوۡمَ لَا تَمۡلِكُ نَفۡسٞ لِّنَفۡسٖ شَيۡـٔٗاۖ وَٱلۡأَمۡرُ يَوۡمَئِذٖ لِّلَّهِ
У шундай кунки, кимса кимсага асқотмас. У кунда ҳамма иш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилгай.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• التحذير من الغرور المانع من اتباع الحق.
Ҳаққа эргашишдан тўсувчи кибрдан огоҳлантириш

• الجشع من الأخلاق الذميمة في التجار ولا يسلم منه إلا من يخاف الله.
Савдогарлар орасида очкўзлик манфур хулқлардан бири ҳисобланади. Аллоҳдан қўрққан кишиларгина ундан саломат қола оладилар.

• تذكر هول القيامة من أعظم الروادع عن المعصية.
Қиёмат даҳшатларини эслаш гуноҳлардан тўсувчи энг катта воситадир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: انفطار
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول