Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: مطففین   آیت:
لِيَوۡمٍ عَظِيمٖ
Машаққат ва қўрқинчга тўла бўлган улуғ кундаги ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириладилар.
عربي تفسیرونه:
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У шундай кунки, ҳамма халойиқлар Парвардигори ҳузурида ҳисоб-китоб учун тик туради.
عربي تفسیرونه:
كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٖ
Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Сизлар ўлгандан кейин тирилиш йўқ, дейсизлар. Ҳали, албатта, фисқу фужур қилувчи кофир ва мунофиқлар зиён кўрадилар. Уларнинг номаи аъмоллари ернинг туб-тубидадир.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٞ
Эй Пайғамбар, Сижжийн нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
عربي تفسیرونه:
كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ
Уларнинг китоблари битилгандир. Улар на йўқолади, на кўпайтирилади ва на камайтирилади.
عربي تفسیرونه:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
У кунда ўша кунни инкор қилувчиларга ҳалокат ва зиён бўлгай!
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Улар Аллоҳ таоло бандаларини дунё ҳаётида қилган амалларига қараб ҳисоб-китоб қиладиган Қиёмат кунини ёлғонга чиқарардилар.
عربي تفسیرونه:
وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
У кунни гуноҳга ботган ва Аллоҳ белгилаб қўйган чегараларни бузганларгина ёлғонга чиқарадилар, холос.
عربي تفسیرونه:
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Пайғамбаримизга нозил қилинган оятларимиз уларга тиловат қилинса, булар аввалгиларнинг афсоналаридир, Аллоҳ ҳузуридан эмас, дейдилар.
عربي تفسیرونه:
كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Асло! Иш анави инкор қилувчилар хаёл қилганларидек эмас. Аксинча, улар қилган гуноҳлари ақлларини қоплаб олиб, ҳақиқатни қалб кўзлари билан кўролмайдиган бўлиб қолганлар.
عربي تفسیرونه:
كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّمَحۡجُوبُونَ
Шак-шубҳасиз, уларга Қиёмат куни Парвардигорларини кўриш ман қилинади.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ
Сўнгра улар албатта дўзахга кирадилар ва унинг шиддатли ҳароратини бошдан кечирадилар.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Сўнгра уларга Қиёмат куни дашном берилиб, дунё ҳаётида Пайғамбарингиз хабар берганида сизлар ёлғонга чиқарган азоб мана шудир, дейилади.
عربي تفسیرونه:
كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ
Сизлар ҳеч қандай ҳисоб-китоб йўқ, деб ўйладингизлар. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Албатта итоатгўйларнинг номаи аъмоллари Иллийюндадир.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ
Эй Пайғамбар, Иллийюн нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
عربي تفسیرونه:
كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ
Уларнинг китоблари битилгандир. Улар на йўқолади, на кўпайтирилади ва на камайтирилади.
عربي تفسیرونه:
يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Бу китобга ҳар осмондаги муқарраб фаришталар шоҳид бўладилар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ
Кўп тоат-ибодат қилувчилар Қиёмат куни, шак-шубҳасиз, доимий неъматлар ичрадир.
عربي تفسیرونه:
عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Улар безатилган сўриларда Парвардигорларига ва ўзларини хурсанд қиладиган, шодлантирадиган нарсаларга қараб ўтирадилар.
عربي تفسیرونه:
تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ
Уларга қарасангиз, юзларида неъматларнинг таъсирини – чирой ва тиниқликни кўрасиз.
عربي تفسیرونه:
يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٖ مَّخۡتُومٍ
Хизматкорлари уларга олдин ҳеч ким очмаган муҳрланган қадаҳлардаги шаробдан қуйиб берадилар.
عربي تفسیرونه:
خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٞۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ
Шаробнинг сўнгги томчисигача мушкнинг ҳиди уфуриб туради. Беллашадиганлар мана шу улуғ мукофот йўлида беллашсинлар. Беллашув Аллоҳни рози қиладиган амалларни қилиш ва Унинг ғазабини келтирадиган амаллардан тийилиш билан бўлади.
عربي تفسیرونه:
وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ
Бу муҳрланган шаробга Тасним булоғидан қўшилган бўлади.
عربي تفسیرونه:
عَيۡنٗا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Тасним жаннатнинг энг юқорисидаги бир чашмадир. Унинг зилол сувидан муқарраблар ичадилар. Бошқа мўминлар эса Тасним булоғидан аралаштирилган сувдан ичадилар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ
Куфр келтириб, жинояткор бўлганлар иймон келтирган кишиларнинг устидан кулиб, масхара қилар эдилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ
Улар мўминлар олдидан ўтганларида бир-бирларига кўз қисиб, уларни масхаралаб, пичинг қилиб ўтар эдилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
Улар уйларига қайтганларида ўзларининг кофирлиги ва мўминларни мазах қилишларидан ҳузурланиб қайтар эдилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ
Мусулмонларга йўлиқиб қолсалар, мана булар, шак-шубҳасиз, ота-боболарининг динини тарк қилиб, йўлдан озган кимсалардир, дер эдилар.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ
Аллоҳ Таоло уларни мўминларнинг амалларига қўриқчи қилиб қўймаган эдики, бу гапларини айтсалар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• خطر الذنوب على القلوب.
Оятлар гуноҳларнинг қалблар учун нақадар хавфли экани ҳақида сўзлайди.

• حرمان الكفار من رؤية ربهم يوم القيامة.
Кофирлар Қиёмат куни Парвардигорларини кўришдан маҳрумдирлар.

• السخرية من أهل الدين صفة من صفات الكفار.
Диндорларни масхаралаш кофирларнинг сифатларидандир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: مطففین
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول