د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژباړه - محمد صادق * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (45) سورت: المائدة
وَكَتَبۡنَا عَلَيۡهِمۡ فِيهَآ أَنَّ ٱلنَّفۡسَ بِٱلنَّفۡسِ وَٱلۡعَيۡنَ بِٱلۡعَيۡنِ وَٱلۡأَنفَ بِٱلۡأَنفِ وَٱلۡأُذُنَ بِٱلۡأُذُنِ وَٱلسِّنَّ بِٱلسِّنِّ وَٱلۡجُرُوحَ قِصَاصٞۚ فَمَن تَصَدَّقَ بِهِۦ فَهُوَ كَفَّارَةٞ لَّهُۥۚ وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ
Биз унда уларга: жонга — жон, кўзга — кўз, бурунга — бурун, қулоққа — қулоқ, тишга — тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у(қасос)ни кечиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир.
(Яъни, Биз Тавротда яҳудийларга жиноятчилардан қасос олишни вожиб, деб ёздик. Жонга — жон, яъни одам ўлдирганнинг ўзи ҳам ўлдирилади. Кўзга — кўз, яъни бировнинг кўзини кўр қилгандан унинг ҳам кўзини кўр қилиш ила қасос олинади. Бурун, қулоқ, тиш ва бошқа аъзолар, шунингдек, етган жароҳатларга ҳам шунга ўхшатиб қасос олинади. Ушбу ҳукм Ислом шариатида ҳам ўзгартирилмасдан қабул қилинган.)
عربي تفسیرونه:
 
د معناګانو ژباړه آیت: (45) سورت: المائدة
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژباړه - محمد صادق - د ژباړو فهرست (لړلیک)

اوزبکي ژبې ته د قرآن کریم د معناګانو ژباړه، ژباړوونکی: محمد صادق محمد یوسف. چاپ کال: ۱۴۳۰هـ. سموالی ئې د رواد الترجمې مرکز تر څارنې لاندی شوی، او د نظر څرګندولو او ارزونې او دوامداره پرمختګ لپاره ئې د اصلي ژباړې کتل خلاص دي.

بندول