د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژباړه - محمد صادق * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه آیت: (71) سورت: المائدة
وَحَسِبُوٓاْ أَلَّا تَكُونَ فِتۡنَةٞ فَعَمُواْ وَصَمُّواْ ثُمَّ تَابَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ ثُمَّ عَمُواْ وَصَمُّواْ كَثِيرٞ مِّنۡهُمۡۚ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِمَا يَعۡمَلُونَ
Улар, ҳеч қандай синов бўлмас, деб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнгра, Аллоҳ уларни кечирди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётганини кўрувчи Зотдир.
(Яҳудийларнинг синов, ҳисоб-китоб бўлишига иймонлари йўқ эди. Улар шундай ўтиб кетишларига, амалларининг сарҳисобини бермасликларига қаттиқ ишонардилар. Бундай ботил ишонч уларни кўру кар қилиб қўйган эди. Кўзлари ўнгида рўй бериб турган ҳодисалардан ибрат олмасдилар. Қулоқлари билан эшитаётган нарсалар ҳам уларга таъсир қилмас эди. Ҳеч қандай синов, ҳисоб-китоб бўлмайди, деб қаттиқ ишонишлари уларни шу ҳолга олиб келганди.)
عربي تفسیرونه:
 
د معناګانو ژباړه آیت: (71) سورت: المائدة
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژباړه - محمد صادق - د ژباړو فهرست (لړلیک)

اوزبکي ژبې ته د قرآن کریم د معناګانو ژباړه، ژباړوونکی: محمد صادق محمد یوسف. چاپ کال: ۱۴۳۰هـ. سموالی ئې د رواد الترجمې مرکز تر څارنې لاندی شوی، او د نظر څرګندولو او ارزونې او دوامداره پرمختګ لپاره ئې د اصلي ژباړې کتل خلاص دي.

بندول