Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Índice de tradução


Tradução dos significados Versículo: (4) Surah: Suratu Yunus
إِلَيۡهِ مَرۡجِعُكُمۡ جَمِيعٗاۖ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقًّاۚ إِنَّهُۥ يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ لِيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ بِٱلۡقِسۡطِۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَهُمۡ شَرَابٞ مِّنۡ حَمِيمٖ وَعَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡفُرُونَ
Қиёмат куни ҳаммангизнинг қайтишингиз Унгадир. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофот берур. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас ва У бу ишга Қодирдир. Дастлаб илк бор яратган ҳам, кейин қайта тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир. Кейин эса Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилган кишиларни адолат билан, бирон яхшилигини камайтирмасдан ва бирон ёмонлигини кўпайтирмасдан мукофотлар. Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирганларга кофир бўлганлари учун ичакни куйдириб юборадиган ўта қаттиқ қайноқ сувдан иборат ичимлик ва аламли азоб бордир.
Os Tafssir em língua árabe:
Das notas do versículo nesta página:
• إثبات نبوة النبي صلى الله عليه وسلم وأن إرساله أمر معقول لا عجب فيه .
Пайғамбар алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги маъқул ва мақбул бир ишдир. Унинг ҳеч қандай ажабланадиган жойи йўқ.

• خلق السماوات والأرض ومن فيهما، وتدبير الأمر، وتقدير الأزمان واختلاف الليل والنهار كلها آيات عظيمة دالة على ألوهية الله سبحانه.
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг яратилиши, ишларнинг тадбири қилиниши, замоннинг тайинланиши, кеча-кундузнинг алмашиб туриши - ҳаммаси Аллоҳнинг илоҳлигига далолат қилувчи буюк оят-аломатлардир.

• الشفاعة يوم القيامة لا تكون إلا لمن أذن له الله، ورضي قوله وفعله.
Қиёмат куни шафоат қилиш Аллоҳ рухсат берган кишигагина насиб қилади.

• تقدير الله عز وجل لحركة الشمس ولمنازل القمر يساعد على ضبط التاريخ والأيام والسنين.
Аллоҳ таолонинг қуёш ҳаракатини ва ой манзилларини тақдир қилиши санани, ой ва йилларни аниқлаб олишга ёрдам беради.

 
Tradução dos significados Versículo: (4) Surah: Suratu Yunus
Índice de capítulos Número de página
 
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Índice de tradução

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fechar