Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Índice de tradução


Tradução dos significados Versículo: (67) Surah: Suratu Al-Israa
وَإِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فِي ٱلۡبَحۡرِ ضَلَّ مَن تَدۡعُونَ إِلَّآ إِيَّاهُۖ فَلَمَّا نَجَّىٰكُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ أَعۡرَضۡتُمۡۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَٰنُ كَفُورًا
Эй мушриклар, денгизда бирон фалокат рўй бериб, ҳалок бўлиш хавфи туғилган пайтда Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз ўша бутлар хаёлингизга ҳам келмади. Фақат Аллоҳнигина ёдга олиб, Ундангина мадад сўрадингиз. Сизларга мадад бериб, қуруқликка чиқариб, хавфу хатардан қутқарганидан кейин эса яна Аллоҳни бир деб билишдан, У Зотгагина дуо қилишдан юз ўгирдингиз. Яна бутларингизга қайтиб олдингиз. Инсон зоти ўзи Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қиладиган махлуқдир.
Os Tafssir em língua árabe:
Das notas do versículo nesta página:
• الإنسان كفور للنعم إلا من هدى الله.
Инсон зоти ўзига ато этилган неъматларга нонкўрдир. Фақат Аллоҳ ҳидоят берган зотларгина бундан мустасно.

• كل أمة تُدْعَى إلى دينها وكتابها، هل عملت به أو لا؟ والله لا يعذب أحدًا إلا بعد قيام الحجة عليه ومخالفته لها.
Ҳар бир уммат ўзининг динига, китобига чақирилади. Ўшанга амал қилганми, йўқми, аниқланади. Аллоҳ етарлича ҳужжат келтирмасдан ҳеч кимни азобламайди.

• عداوة المجرمين والمكذبين للرسل وورثتهم ظاهرة بسبب الحق الذي يحملونه، وليس لذواتهم.
Пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрларини ёлғончига чиқарадиган жиноятчиларнинг адовати ҳақ улар тарафида бўлмагани сабабидандир.

• الله تعالى عصم النبي من أسباب الشر ومن البشر، فثبته وهداه الصراط المستقيم، ولورثته مثل ذلك على حسب اتباعهم له.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни одамлардан ҳам, уларнинг ёмонликларидан ҳам асради. У зотни тўғри йўлга бошлаб, ҳақ йўлда собитқадам айлади. Энди Пайғамбар алайҳиссаломнинг меросхўрлари қанчалик у зотга эргашсалар, шунчалик собитқадам бўлиб бораверадилар.

 
Tradução dos significados Versículo: (67) Surah: Suratu Al-Israa
Índice de capítulos Número de página
 
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Índice de tradução

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fechar