Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Índice de tradução


Tradução dos significados Versículo: (273) Surah: Suratu Al-Baqarah
لِلۡفُقَرَآءِ ٱلَّذِينَ أُحۡصِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ لَا يَسۡتَطِيعُونَ ضَرۡبٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ يَحۡسَبُهُمُ ٱلۡجَاهِلُ أَغۡنِيَآءَ مِنَ ٱلتَّعَفُّفِ تَعۡرِفُهُم بِسِيمَٰهُمۡ لَا يَسۡـَٔلُونَ ٱلنَّاسَ إِلۡحَافٗاۗ وَمَا تُنفِقُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٌ
Инфоқ-эҳсонингизни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётгани туфайли тирикчилик қилишга вақт топа олмаётган, ризқ талабида бирон жойга боролмаётган, бировдан нарса сўрашдан қаноат қилишни афзал билгани сабабли нодонлар кўзларига бой кўринаётган, диққат-эътибор билан қараган одамгина уларнинг аҳволи ва кийимларидан муҳтожлигини била оладиган, бошқа фақир-камбағалларга ўхшаб, тиланчилик билан оёқ тираб туриб олмаётган фақирларга қилингиз. Мол билан бўладими, бошқа биланми, нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни кўриб-билиб турибди ва яқинда сизларга жуда катта мукофот беради.
Os Tafssir em língua árabe:
Das notas do versículo nesta página:
• إذا أخلص المؤمن في نفقاته وصدقاته فلا حرج عليه في إظهارها وإخفائها بحسب المصلحة، وإن كان الإخفاء أعظم أجرًا وثوابًا لأنها أقرب للإخلاص.
Мўмин садақа ва инфоқ-эҳсон қилишда модомики, ихлос қилаётган экан, энди уни яширин қиладими, ошкора қиладими, фарқи йўқ. Шароитга қараб, қайси бири фойдали бўлса, ўшани қилаверади. Яширин қилишнинг ажру савоби каттароқ бўлади. Чунки у ихлосга яқинроқ.

• دعوة المؤمنين إلى الالتفات والعناية بالمحتاجين الذين تمنعهم العفة من إظهار حالهم وسؤال الناس.
Мўминлар бировдан сўрагандан кўра қаноат қилишни афзал биладиган олийжаноб муҳтожларга диққат-эътибор қаратишга даъват қилиняптилар.

• مشروعية الإنفاق في سبيل الله تعالى في كل وقت وحين، وعظم ثوابها، حيث وعد تعالى عليها بعظيم الأجر في الدنيا والآخرة.
Ҳар қачон, ҳар он Аллоҳ таолонинг йўлида инфоқ-эҳсон қилиш шариатдандир. Унинг савоби буюкдир. Аллоҳ унинг эвазига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ ажру савоблар беришни ваъда қилган.

 
Tradução dos significados Versículo: (273) Surah: Suratu Al-Baqarah
Índice de capítulos Número de página
 
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Índice de tradução

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fechar