Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - Tradução usbeque - Muhammad Sadiq * - Índice de tradução


Tradução dos significados Versículo: (26) Surah: Suratu Ghafir
وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ذَرُونِيٓ أَقۡتُلۡ مُوسَىٰ وَلۡيَدۡعُ رَبَّهُۥٓۖ إِنِّيٓ أَخَافُ أَن يُبَدِّلَ دِينَكُمۡ أَوۡ أَن يُظۡهِرَ فِي ٱلۡأَرۡضِ ٱلۡفَسَادَ
Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасод чиқаришидан қўрқмоқдаман», деди.
(Мантиқ билан муваффақиятга эриша олмаган, пайғамбарни сеҳргар, каззоб, деб ҳам бирор наф топмаган золим подшоҳ энди куч ишлатишга ўтди. Туғёнга кетган ҳукмдор ўз тахтидан ажраб қолишдан қўрқиб, ҳар қандай пасткашликка тайёр эканини кўрсатди. Ҳақ йўлга даъват қилувчини ўлдиришда Аллоҳни ҳам эътиборга олмаслигини билдирди. Роббига дуо қилса, қилаверсин, мен барибир уни ўлдираман, деди. Шу билан бирга, энг қизиғи, динни ҳимоя этаётган қилиб кўрсатди ўзини. Ер юзида бузуқилик бўлмаслиги учун курашяпман, деб иддио қилди.)
Os Tafssir em língua árabe:
 
Tradução dos significados Versículo: (26) Surah: Suratu Ghafir
Índice de capítulos Número de página
 
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - Tradução usbeque - Muhammad Sadiq - Índice de tradução

Tradução dos significados do Nobre Alcorão para o idioma uzbeque, traduzido por Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf. Edição do ano 1430 AH. Corrigido sob a supervisão do Centro de Pioneiros da Tradução A tradução original está disponível com a finalidade de expressar opinião, avaliação e desenvolvimento contínuo.

Fechar