Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Ishakiro ry'ibisobanuro


Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (66) Isura: Al A’araf
قَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي سَفَاهَةٖ وَإِنَّا لَنَظُنُّكَ مِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Қавмининг Аллоҳга куфр келтирган ва пайғамбарини ёлғончига чиқарган катталари ва улуғлари дедилар: "Эй Ҳуд, сенинг ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилиш ва бут-санамларга ибодат қилмасликка даъват қилиш билан калатафаҳмлик ва енгилтаклик қилаётганингни жуда яхши биламиз. Сенинг пайғамбарман, деган даъвойинг ёлғон эканига ҳам шак-шубҳа қилмаймиз".
Ibisobanuro by'icyarabu:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• الأرض الطيبة مثال للقلوب الطيبة حين ينزل عليها الوحي الذي هو مادة الحياة، وكما أن الغيث مادة الحياة، فإن القلوب الطيبة حين يجيئها الوحي، تقبله وتعلمه وتنبت بحسب طيب أصلها، وحسن عنصرها، والعكس.
Мусаффо қалблар унумдор ерга ўхшайди. Осмондан тушган ёмғир унумдор ерга ҳаёт бахш этса, самодан инган ваҳий тоза, беғубор қалбни яшнатади. Чунки бундай қалб ваҳийни қучоқ очиб кутиб олади, ундан ўрганади ва ўрганганига тўла амал қилади. Бунинг акси ўлароқ, шўр босган ердан бирон экиннинг униб чиқиши даргумон бўлганидек, қорайиб, занг босган қалбга ҳам ваҳийнинг таъсир қилиши даргумон.

• الأنبياء والمرسلون يشفقون على الخلق أعظم من شفقة آبائهم وأمهاتهم.
Пайғамбарлар одамларга ўз ота-оналаридан ҳам меҳрибонроқдирлар.

• من سُنَّة الله إرسال كل رسول من قومه وبلسانهم؛ تأليفًا لقلوب الذين لم تفسد فطرتهم، وتيسيرًا على البشر.
Ҳар бир қавмга ўша қавмнинг ўзидан чиққан ва ўша қавмнинг тилида гапирадиган пайғамбарнинг келиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Токи, самовий ваҳийни қабул қилиш қулайлашиб, ҳали табиати бузилмаган зотларнинг қалблари унга ошно бўлсин.

• من أعظم السفهاء من قابل الحق بالرد والإنكار، وتكبر عن الانقياد للعلماء والنصحاء، وانقاد قلبه وقالبه لكل شيطان مريد.
Ҳақни инкор қилиб, ўзини катта олиш ва мутакаббирлик билан олимларга ва бошқа насиҳатгўйларга бўйсунишдан бош тортиб, даргоҳи илоҳиядан қувилган шайтоннинг этагидан тутганлар ҳақиқий ақлсизлардир.

 
Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (66) Isura: Al A’araf
Urutonde rw'amasura numero y'urupapuro
 
Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Ishakiro ry'ibisobanuro

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Gufunga