Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Ishakiro ry'ibisobanuro


Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (10) Isura: Al An’fal
وَمَا جَعَلَهُ ٱللَّهُ إِلَّا بُشۡرَىٰ وَلِتَطۡمَئِنَّ بِهِۦ قُلُوبُكُمۡۚ وَمَا ٱلنَّصۡرُ إِلَّا مِنۡ عِندِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
Эй мўминлар, сизлар Аллоҳнинг ёрдамчингиз эканидан қувонишингиз ва ғалаба келишига аниқ ишониб, кўнглингиз хотиржам бўлиши учун У Зот сизларга фаришталар билан мадад берди. Ғалаба одам сонининг кўплиги ёки қурол-аслаҳалар ва тайёргарликнинг пухталиги билан эмас, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ тарафидан бўлади. Аллоҳ Ўз мулкида Азиздир, Ғолибдир, ҳеч кимса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ Ўз шариати ва қадарида ҳар бир ишни ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.
Ibisobanuro by'icyarabu:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• في الآيات اعتناء الله العظيم بحال عباده المؤمنين، وتيسير الأسباب التي بها ثبت إيمانهم، وثبتت أقدامهم، وزال عنهم المكروه والوساوس الشيطانية.
Макзкур оятларда Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига қанчалар катта эътибор қаратгани, уларга иймонларини мустаҳкамлайдиган, ўзларини собитқадам қиладиган, улардан шайтоний васвасаларни бартараф этадиган омилларни қулай қилиб бергани ўз ифодасини топиб турибди.

• أن النصر بيد الله، ومن عنده سبحانه، وهو ليس بكثرة عَدَدٍ ولا عُدَدٍ مع أهمية هذا الإعداد.
Гарчи одам сонининг кўплиги ва ҳарбий тайёргарликларнинг ўзига хос аҳамияти бўлса-да, ғалаба Аллоҳнинг қўлидадир, Аллоҳнинг ҳузуридандир.

• الفرار من الزحف من غير عذر من أكبر الكبائر.
Узрсиз жанг майдонидан қочиш гуноҳи кабиралардандир.

• في الآيات تعليم المؤمنين قواعد القتال الحربية، ومنها: طاعة الله والرسول، والثبات أمام الأعداء، والصبر عند اللقاء، وذِكْر الله كثيرًا.
Оятларда мўминларга ҳарбий жанг қоидаларидан таълим бериляпти. Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилиш, душман олдида собитқадам бўлиш, ғанимга йўлиққан пайтда сабр-бардош билан туриш ва Аллоҳни кўп ёдга олиш ана шулар жумласидандир.

 
Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (10) Isura: Al An’fal
Urutonde rw'amasura numero y'urupapuro
 
Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Ishakiro ry'ibisobanuro

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Gufunga