Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Ishakiro ry'ibisobanuro


Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (38) Isura: Al An’fal
قُل لِّلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِن يَنتَهُواْ يُغۡفَرۡ لَهُم مَّا قَدۡ سَلَفَ وَإِن يَعُودُواْ فَقَدۡ مَضَتۡ سُنَّتُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтирганларга айтинг: "Агар улар Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтиришдан, одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсишдан тийилсалар, Аллоҳ ўтган гуноҳларини кечирур. Зеро, Ислом ўзидан аввал бўлган ишларни ўчирур. Агар улар яна кофирликларига қайтсалар, олдинги замонларда бундай пайтларда Аллоҳнинг қонунияти нимани тақозо қилар эди, шу ҳақда ўйлаб кўрсинлар. Олдингилар ҳақни ёлғонга чиқариб, кофирликларида давом этаверишгач, уларга шу дунёнинг ўзида азоб келмаганмиди?!
Ibisobanuro by'icyarabu:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• الصد عن المسجد الحرام جريمة عظيمة يستحق فاعلوه عذاب الدنيا قبل عذاب الآخرة.
Масжидул-Ҳаромдан тўсиш жуда катта жиноят. Уни содир этганлар охиратдан олдин шу дунёнинг ўзида ҳам азобга гирифтор бўлурлар.

• عمارة المسجد الحرام وولايته شرف لا يستحقه إلّا أولياء الله المتقون.
Масжидул-Ҳаромни обод этиш ва унга эгалик қилиш шундай бир шарафдирки, унга Аллоҳнинг тақводор дўстларигина ҳақлидирлар.

• في الآيات إنذار للكافرين بأنهم لا يحصلون من إنفاقهم أموالهم في الباطل على طائل، وسوف تصيبهم الحسرة وشدة الندامة.
Оятларда кофирлар ноҳақлик йўлида мол-дунёни сарфлашдан ҳеч қандай фойда йўқлиги ва яқинда улар афсус-надомат чоҳига қулашларидан огоҳлантириляптилар.

• دعوة الله تعالى للكافرين للتوبة والإيمان دعوة مفتوحة لهم على الرغم من استمرار عنادهم.
Аллоҳ таоло кофирларни саркашликларига қарамасдан, тавба ва иймонга очиқ чорлаяпти.

• من كان الله مولاه وناصره فلا خوف عليه، ومن كان الله عدوًّا له فلا عِزَّ له.
Аллоҳ кимга дўст ва мададкор бўлса, унга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Аллоҳ кимга душман бўлса, унинг мағлуб, хор бўлиши муқаррар.

 
Ibisobanuro by'amagambo Umurongo: (38) Isura: Al An’fal
Urutonde rw'amasura numero y'urupapuro
 
Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Ishakiro ry'ibisobanuro

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Gufunga