Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (96) Surja: Suretu En Nahl
مَا عِندَكُمۡ يَنفَدُ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ بَاقٖۗ وَلَنَجۡزِيَنَّ ٱلَّذِينَ صَبَرُوٓاْ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Эй одамлар, сизлардаги мол-давлат, лаззат ва неъматлар ҳар қанча кўп бўлмасин, яқинда тугайди, тамом бўлади. Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофот эса боқийдир, туганмасдир. Қандай қилиб, боқийдан фонийни афзал кўрасизлар? Аҳдларига вафо қилиш йўлида сабр қилган зотларни қилган тоат-ибодатларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз. Уларнинг яхшиликларини ўн баробардан етти юз баробаргача, ундан ҳам кўп қилиб қайтарамиз.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• العمل الصالح المقرون بالإيمان يجعل الحياة طيبة.
Иймондан келиб чиққан солиҳ амал ҳаётни сокин, хотиржам, ёқимли ҳаётга айлантиради.

• الطريق إلى السلامة من شر الشيطان هو الالتجاء إلى الله، والاستعاذة به من شره.
Шайтоннинг ёмонлигидан нажот топиш йўли Аллоҳга илтижо қилиб, паноҳ сўрашдир.

• على المؤمنين أن يجعلوا القرآن إمامهم، فيتربوا بعلومه، ويتخلقوا بأخلاقه، ويستضيئوا بنوره، فبذلك تستقيم أمورهم الدينية والدنيوية.
Мўминлар Қуръонни ўзларига йўл кўрсатадиган маёқ қилиб олсинлар. Ундаги илмлар асосида тарбия топсинлар, унда кўрсатилган хулқларни ўзлаштирсинлар, унинг нури ила йўлларини ёритсинлар. Ана шунда уларнинг дунёвий ишлари ҳам, диний ишлари ҳам соз бўлади.

• نسخ الأحكام واقع في القرآن زمن الوحي لحكمة، وهي مراعاة المصالح والحوادث، وتبدل الأحوال البشرية.
Қуръондаги айрим ҳукмларнинг ваҳий даврида бекор қилиниши остида бир ҳикмат бор. У башарият аҳволининг тинимсиз ўзгариб туриши ҳамда манфаатлар ва шароитларни ҳисобга олиб иш қилишдир.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (96) Surja: Suretu En Nahl
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll