Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (103) Surja: Suretu Ali Imran
وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ كُنتُمۡ أَعۡدَآءٗ فَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم بِنِعۡمَتِهِۦٓ إِخۡوَٰنٗا وَكُنتُمۡ عَلَىٰ شَفَا حُفۡرَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنۡهَاۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
Эй мўминлар, китоб ва суннатни маҳкам ушлангиз, тафриқага олиб борадиган ишларга яқинлаша кўрмангиз. Аллоҳ ато этган неъматларни эслангиз. Исломдан олдин бир-бирингизга душман эдингиз, арзимаган сабаб билан бир-бирингиз билан жанг қилардингиз. Ислом туфайли қалбларингиз бирлашди, унинг фазли билан ўзаро иноқ, аҳил диний биродарларга айландингиз. Олдин куфрингиз туфайли дўзах ёқасида бўлсангиз, эндиликда Ислом шарофати билан Аллоҳ сизларни ундан халос этди ва иймонга ҳидоят қилди. Аллоҳ сизларга шуларни айтганидек, дунё ва охиратингизни ислоҳ қиладиган омилларни ҳам баён қилади. Токи, рушду ҳиядот топиб, тўғри йўлдан боринглар.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• متابعة أهل الكتاب في أهوائهم تقود إلى الضلال والبعد عن دين الله تعالى.
Аҳли китобларнинг ҳавойи нафс измида юраверишлари уларни залолатга ва Аллоҳ таолонинг динидан узоқлашишга етаклайди.

• الاعتصام بالكتاب والسُّنَّة والاستمساك بهديهما أعظم وسيلة للثبات على الحق، والعصمة من الضلال والافتراق.
Китоб ва суннатни маҳкам ушлаш, уларда айтилган кўрсатмаларга қаттиқ амал қилиш ҳақ устида барқарор туриш ҳамда залолат ва тафриқадан сақланиб қолишнинг энг катта воситасидир.

• الافتراق والاختلاف الواقع في هذه الأمة في قضايا الاعتقاد فيه مشابهة لمن سبق من أهل الكتاب.
Умматдаги мавжуд эътиқодий масалалардаги ихтилофлар билан олдинги аҳли китоблардаги ихтилофлар ўртасида ўхшашлик бор.

• وجوب الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر؛ لأن به فلاح الأمة وسبب تميزها.
Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш фарздир. Зеро, шу билан уммат нажот топади ва оқ-қорани ажратади.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (103) Surja: Suretu Ali Imran
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll