Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (28) Surja: Suretu Sad
أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ كَٱلۡمُفۡسِدِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلۡمُتَّقِينَ كَٱلۡفُجَّارِ
Аллоҳга иймон келтириб, пайғамбарига эргашиб, яхши амаллар қиладиган мўминларни ҳеч қачон ер юзида куфру маъсиятлар ила бузғунчилик қиладиган кофирларга ўхшатиб қўймаймиз. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган мўминларни ҳеч қачон гуноҳ лойига ботган мунофиқлар, кофирлар каби қилиб қўймаймиз. Уларни тенглаштириш Аллоҳ таолонинг шаънига нолойиқ бўлган бир жабрдир. Аксинча, Аллоҳ тақводор мўминларни жаннат билан сийлайди. Бадбахт кофирларни эса дўзахга киритиб, жазолайди. Чунки бу икки тоифа Аллоҳнинг наздида тенг эмас. Шундай бўлгач, уларнинг жазо ёки мукофот олишлари ҳам бир-бирига ўхшамайди.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• الحث على تدبر القرآن.
Қуръонни тадаббур қилишга ундаш.

• في الآيات دليل على أنه بحسب سلامة القلب وفطنة الإنسان يحصل له التذكر والانتفاع بالقرآن الكريم.
Оятларда қалб қанчалик тоза бўлса ва инсон қанчалик зийрак бўлса, Қуръони Каримдан фойдаланиш ва ундан ибрат олиш ҳам шунчалик бўлиши ўз исботини топиб турибди.

• في الآيات دليل على صحة القاعدة المشهورة: «من ترك شيئًا لله عوَّضه الله خيرًا منه».
Оятларда: "Ким Аллоҳ учун бир нарсадан воз кечса, Аллоҳ ундан яхшироғини беради", деган машҳур қоидага далил бор.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (28) Surja: Suretu Sad
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll