Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (108) Surja: Suretu En Nisa
يَسۡتَخۡفُونَ مِنَ ٱلنَّاسِ وَلَا يَسۡتَخۡفُونَ مِنَ ٱللَّهِ وَهُوَ مَعَهُمۡ إِذۡ يُبَيِّتُونَ مَا لَا يَرۡضَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡلِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِمَا يَعۡمَلُونَ مُحِيطًا
Жиноятларини қўрққанларидан ва уялганларидан одамлардан яширадилар. Аллоҳдан эса яширмайдилар. Аллоҳ ҳар доим улар билан биргадир. Уларни иҳота қилиб туради. Жиноятчининг ёнини олиш ва бегуноҳга қора чаплаш каби Аллоҳ рози бўлмайдиган ишларни хуфёна тузаётганларида ҳам ҳаммасидан хабардор бўлиб туради. Аллоҳ уларнинг ичидаю ташида қилаётган ҳамма ишларини қамраб олгандир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• النهي عن المدافعة والمخاصمة عن المبطلين؛ لأن ذلك من التعاون على الإثم والعدوان.
Ноҳақларнинг ёнини олиш ва уларни ҳимоя қилишдан қайтариляпти. Чунки бу иш гуноҳ ва тажовузкорликда ўзаро ҳамкорлик қилиш қабилидандир.

• ينبغي للمؤمن الحق أن يكون خوفه من الله وتعظيمه والحياء منه فوق كل أحد من الناس.
Чин мўмин ҳамма-ҳаммадан олдин Аллоҳдан қўрқиши, уялиши ва Аллоҳни улуғлаши лозимдир.

• سعة رحمة الله ومغفرته لمن ظلم نفسه، مهما كان ظلمه إذا صدق في توبته، ورجع عن ذنبه.
Аллоҳнинг раҳмати кенг. Ўзига ўзи жабр қилган одам чин дилдан тавба қилиб, гуноҳдан тийилса, қилган жабри ҳар қанча катта бўлса ҳам кечиради.

• التحذير من اتهام البريء وقذفه بما لم يكن منه؛ وأنَّ فاعل ذلك قد وقع في أشد الكذب والإثم.
Бегуноҳга туҳмат қилиб, айбни унга тўнкашдан огоҳлантириляпти. Бу ишни қилган одам ашаддий каззоблик ва катта жиноятга қўл урган бўлади.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (108) Surja: Suretu En Nisa
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll