Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (13) Surja: Suretu El Maide
فَبِمَا نَقۡضِهِم مِّيثَٰقَهُمۡ لَعَنَّٰهُمۡ وَجَعَلۡنَا قُلُوبَهُمۡ قَٰسِيَةٗۖ يُحَرِّفُونَ ٱلۡكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِۦ وَنَسُواْ حَظّٗا مِّمَّا ذُكِّرُواْ بِهِۦۚ وَلَا تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَىٰ خَآئِنَةٖ مِّنۡهُمۡ إِلَّا قَلِيلٗا مِّنۡهُمۡۖ فَٱعۡفُ عَنۡهُمۡ وَٱصۡفَحۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Берган аҳдларига вафо қилмаганлари учун уларни Ўз раҳматимиздан қувдик ва қалбларини эзгуликдан баҳраманд бўлолмайдиган, насиҳат кор қилмайдиган тошга айлантирдик. Улар сўзларни ўз ўрнидан қўзғатиб, шаклини ҳам ўзгартирадилар, маъносини ҳам ўз ҳавойи нафсларига мослаштириб таъвил-тафсир қиладилар. Ўзларига берилган эслатмаларнинг айримларига амал қилмайдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларнинг Аллоҳга ва мўминларга қилган хиёнатлари тобора ошкор бўлиб бораверади. Улар орасида аҳдига вафо қилганлари жуда озчиликни ташкил қилади. Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Шундай қилишингиз яхшиликдир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• من عظيم إنعام الله عز وجل على النبي عليه الصلاة والسلام وأصحابه أن حماهم وكف عنهم أيدي أهل الكفر وضررهم.
Аллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломга берган энг катта неъматларидан бири у кишини Ўз ҳимоясига олиб, кофирларнинг тажовузи ва зарарини даф қилганидир.

• أن الإيمان بالرسل ونصرتهم وإقامة الصلاة وإيتاء الزكاة على الوجه المطلوب، سببٌ عظيم لحصول معية الله تعالى وحدوث أسباب النصرة والتمكين والمغفرة ودخول الجنة.
Пайғамбарларга иймон келтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, намозни тўкис адо этиш, закотни буюрилган тарзда бериш Аллоҳга яқин қиладиган ҳамда нусрат, имконият, мағфират ва жаннатга олиб борадиган омиллардандир.

• نقض المواثيق الملزمة بطاعة الرسل سبب لغلظة القلوب وقساوتها.
Пайғамбарларга итоат этиш борасидаги аҳдларга вафо қилмаслик дилнинг қотишига ва тошбағирга айланишига олиб борадиган сабаблардандир.

• ذم مسالك اليهود في تحريف ما أنزل الله إليهم من كتب سماوية.
Аллоҳ нозил қилган самовий китобларни ўзгартириб юборганлари туфайли яҳудийлар мазаммат қилиняпти.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (13) Surja: Suretu El Maide
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll