Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Përmbajtja e përkthimeve


Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (85) Surja: Suretu El A’raf
وَإِلَىٰ مَدۡيَنَ أَخَاهُمۡ شُعَيۡبٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥۖ قَدۡ جَآءَتۡكُم بَيِّنَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡۖ فَأَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَٱلۡمِيزَانَ وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بَعۡدَ إِصۡلَٰحِهَاۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
Мадян қабиласига ўз биродарлари Шуайб алайҳиссаломни юбордик. У деди: "Эй қавм, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилингиз. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Сизларга Аллоҳ тарафидан олиб келганим рисолат Парвардигорим томонидан эканини тасдиқлайдиган очиқ ҳужжат келди. Одамларнинг ҳақларига риоя қилиб, тарозу ва бошқа ўлчовларни тўла қилинг. Айбини яшириб, камайтириб ёки алдов йўли билан савдо қилманг. Пайғамбарлар юборилиши билан эндигина обод бўлган ерни яна куфру маъсиятлар ила харобага айлантирманг. Шундай қилсангиз, ўзингизга яхши, ўзингизга фойда. Чунки бу ишда Аллоҳнинг тақиқларидан тийилиб, гуноҳларни тарк қилиш ҳамда Аллоҳнинг буйруқларини бажариш билан У Зотга яқинлашиш бордир.
Tefsiret në gjuhën arabe:
Dobitë e ajeteve të kësaj faqeje:
• اللواط فاحشة تدلُّ على انتكاس الفطرة، وناسب أن يكون عقابهم من جنس عملهم فنكس الله عليهم قُراهم.
Бачавозлик табиатнинг тубанлашиб кетганини кўрсатадиган бузуқликдир. Аллоҳ бундай қабоҳатни қилган одамларга қилмишларига яраша жазо бериб, уларнинг ерини оёғини осмондан қилиб тўнтариб юборди.

• تقوم دعوة الأنبياء - ومنهم شعيب عليه السلام - على أصلين: تعظيم أمر الله: ويشمل الإقرار بالتوحيد وتصديق النبوة. والشفقة على خلق الله: ويشمل ترك البَخْس وترك الإفساد وكل أنواع الإيذاء.
Пайғамбарларнинг, жумладан, Шуайб алайҳиссаломнинг даъвати икки асос устига қурилган. Улардан бири Аллоҳнинг фармонини улуғлаш бўлиб, у тавҳидни тан олиш ва пайғамбарликни тасдиқлашни ўз ичига олса, иккинчиси Аллоҳнинг бандаларига шафқат қилиш бўлиб, бахиллик, бузуқлик ва турли озорларни тарк этишни ўз ичига олади.

• الإفساد في الأرض بعد الإصلاح جُرْم اجتماعي في حق الإنسانية؛ لأن صلاح الأرض بالعقيدة والأخلاق فيه خير للجميع، وإفساد الأرض عدوان على الناس.
Ўнгланган ерни қайта бузиш инсоният ҳаққига қилинган ижтимоий жиноятдир. Заминнинг ўнгланиши ақида ва ахлоқ билан бўлади. Ернинг ўнгланишида ҳаммага хайр бор. Уни бузиш эса бутун инсониятга қарши қилинган тажовуздир.

• من أعظم الذنوب وأكبرها وأشدها وأفحشها أخذُ ما لا يحقُّ أخذه شرعًا من الوظائف المالية بالقهر والجبر؛ فإنه غصب وظلم وعسف على الناس وإذاعة للمنكر وعمل به ودوام عليه وإقرار له.
Энг улуғ, энг катта, энг қаттиқ, энг қабиҳ гуноҳлардан бири қонунан ҳақи бўлмаган молияга оид бир мансабни зулму зўравонлик билан эгаллаб олишдир. Зеро, бу иш босқинчилик, зулм ва одамларни талон-торож қилишнинг айнан ўзидир. Ундан бузуқликнинг кенг ёйилиши, бардавом бўлиши, ҳамма уни тан олиб, унга амал қилиши каби бедаво дард пайдо бўлади.

 
Përkthimi i kuptimeve Ajeti: (85) Surja: Suretu El A’raf
Përmbajtja e sureve Numri i faqes
 
Përkthimi i kuptimeve të Kuranit Fisnik - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Përmbajtja e përkthimeve

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Mbyll