அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - மொழிபெயர்ப்பு அட்டவணை


மொழிபெயர்ப்பு வசனம்: (57) அத்தியாயம்: ஸூரா ஹூத்
فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقَدۡ أَبۡلَغۡتُكُم مَّآ أُرۡسِلۡتُ بِهِۦٓ إِلَيۡكُمۡۚ وَيَسۡتَخۡلِفُ رَبِّي قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّونَهُۥ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ رَبِّي عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٍ حَفِيظٞ
Менинг даъватимдан юз ўгирсангизлар, мен ўз вазифамни бажардим, сизларга етказишим лозим бўлган нарсани етказдим. Шу билан сизларга қарши ҳужжат барпо бўлди. Яқинда Парвардигорим сизларни ҳалок қилиб, ўрнингизга бошқа бир қавмни олиб келур. Сизлар даъватимдан юз ўгиришингиз ва ҳақни тан олмаслигингиз билан Аллоҳга ҳеч қандай зарар қила олмассизлар. Зеро, У Зот бандаларидан беҳожатдир. Албатта, Парвардигорим ҳар бир нарсани кузатиб тургувчидирки, сизлар қилаётган ҳийла-найранглардан мени Ўзи асрагай.
அரபு விரிவுரைகள்:
இப்பக்கத்தின் வசனங்களிலுள்ள பயன்கள்:
• من وسائل المشركين في التنفير من الرسل الاتهام بخفة العقل والجنون.
Мушриклар пайғамбарларни ақлсизликда, телбаликда айблаш орқали ҳам одамларни улардан бездирадилар.

• ضعف المشركين في كيدهم وعدائهم، فهم خاضعون لله مقهورون تحت أمره وسلطانه.
Мушрикларнинг ҳийла-найранглари заиф, иш бермайди. Зеро, улар ҳам Аллоҳга бўйсунадилар, У Зотнинг салтанати остидадирлар.

• أدلة الربوبية من الخلق والإنشاء مقتضية لتوحيد الألوهية وترك ما سوى الله.
Яратиш ва бор қилиш каби рубубият тавҳидига алоқадор далиллар ўз-ўзидан улуҳият тавҳидини ҳам, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмасликни ҳам тақозо этади.

 
மொழிபெயர்ப்பு வசனம்: (57) அத்தியாயம்: ஸூரா ஹூத்
அத்தியாயங்களின் அட்டவணை பக்க எண்
 
அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - மொழிபெயர்ப்பு அட்டவணை

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

மூடுக