அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - மொழிபெயர்ப்பு அட்டவணை


மொழிபெயர்ப்பு வசனம்: (63) அத்தியாயம்: ஸூரா அல்அன்பால்
وَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِهِمۡۚ لَوۡ أَنفَقۡتَ مَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مَّآ أَلَّفۡتَ بَيۡنَ قُلُوبِهِمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ أَلَّفَ بَيۡنَهُمۡۚ إِنَّهُۥ عَزِيزٌ حَكِيمٞ
Мўминларнинг қалблари шу қадар тарқоқ, шу қадар хилма-хил эдики, ер юзидаги ҳамма бойликларни сарфлаганингизда ҳам уларни бирлаштира олмаган бўлар эдингиз. Ёлғиз Аллоҳнинг ўзи уларнинг қалбларини бирлаштирди ва уларнинг қўллари билан сизни ғалабага эриштирди. Аллоҳ Ўз мулкида Ғолиб. Шунинг учун ҳеч кимса Ундан устун бўла олмас. Аллоҳ ҳар бир қадарини, тадбирини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.
அரபு விரிவுரைகள்:
இப்பக்கத்தின் வசனங்களிலுள்ள பயன்கள்:
• في الآيات وَعْدٌ من الله لعباده المؤمنين بالكفاية والنصرة على الأعداء.
Оятларда Аллоҳ таоло мўмин банларига Ўзи мададкор ва кифоя бўлишга, душманларига қарши қўллаб-қувватлашга ваъда беряпти.

• الثبات أمام العدو فرض على المسلمين لا اختيار لهم فيه، ما لم يحدث ما يُرَخِّص لهم بخلافه.
Душманга рўбарў келганда сабр ва матонат билан туриш мусулмонларга фарздир. Бу ишда эркинлик, ихтиёрийлик бўлмайди. Фақат айрим рухсат этилган ўринларгина бундан мустасно.

• الله يحب لعباده معالي الأمور، ويكره منهم سَفْسَافَها، ولذلك حثهم على طلب ثواب الآخرة الباقي والدائم.
Аллоҳ таоло бандаларининг олийжаноб ишларини ёқтиради. Пасткашликларини эса ёқтирмайди. Шунинг учун У Зот бандаларини боқий ва абадий охират савобига ундайди.

• مفاداة الأسرى أو المنّ عليهم بإطلاق سراحهم لا يكون إلا بعد توافر الغلبة والسلطان على الأعداء، وإظهار هيبة الدولة في وجه الآخرين.
Асирларни тўлов эвазига ёки олийжаноблик билан қўйиб юбориш душман устидан тўла ғалаба қозонилиб, давлат бошқалар олдида ўзига хос ҳайбат касб этганидан кейин бўлади.

 
மொழிபெயர்ப்பு வசனம்: (63) அத்தியாயம்: ஸூரா அல்அன்பால்
அத்தியாயங்களின் அட்டவணை பக்க எண்
 
அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - மொழிபெயர்ப்பு அட்டவணை

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

மூடுக